Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Tesla компаниясининг гуманоид роботи 2022 йилда пайдо бўлади. У инсонлар учун энг хавфли ёки жуда зерикарли бўлган вазифаларни бажаради, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Tesla

Фото: Tesla

Tesla Bot сунъий интеллект базасида ишлайди. Унинг бўйи 173 сантиметрни, оғирлиги эса тахминан 56 килограммни ташкил этади.

Роботнинг юз қисми ўрнига маълумотларни чиқариб берадиган экран жойлашади. Оёқ ва қўллари алоҳида сервоузатмалар ёрдамида бошқарилади — улар 40 тани ташкил этади. Tesla Bot соатига 8 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Робот ўтиришга қодир. Бунда унга Tesla’нинг мустақил бошқариладиган автомобилларидаги камералар ёрдам беради. Tesla компанияси раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, «дўстона» робот «хавфли, бир хил ва зерикарли вазифаларни бартараф этади ва инсонлар бажаришни истамайдиган вазифалар билан шуғулланади».

Аввалроқ Испанияда паэля тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилгани, одамсимон кўринишга эга Digit роботи автономга айлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов