• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзбектелеком» АК томонидан пойтахтнинг Яккасарой туманида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан қатор ташкилотлар томонидан жойлардаги ҳудуд ва маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Худди шундай «Ўзбектелеком» АК ҳам бу каби хайрли ишларни кенг кўламда амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг 13 август куни компания томонидан соҳа ходимларига юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрамига муносиб туҳфа сифатида, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги ва Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзеларида 210 хонадонли, 4 та тўққиз қаватли турар жой бинолари топширилган эди. Таъкидлаш жоиз, шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов тумандаги ободонлаштириш, хайр-саховат ишларида АКТ вазирлигининг ҳиссасини алоҳида эътироф этган эди.

    «Ўзбектелеком» АКнинг ЎзМобайл филиали томонидан «Дамариқ» маҳалласидаги уй ҳовлиларида Work out кўринишдаги янги болалар спорт майдончаси қурилиб, атрофлари ободонлаштирилиб фойдаланишга топширилди. Шу жумладан, 3 та болалар майдончаси таъмирланди ҳамда яна 2 таси янгидан барпо этилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган электрон кутубхонани жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда ва у ерга 150 дан зиёд электрон китоблар совға қилинди. Ушбу ислоҳотлардан, албатта, маҳалла кўркам ва обод манзилга айланди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги 8 та маҳаллада бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар вазирлик ишчи гуруҳи томонидан мазкур маҳаллалар ўрганилиб, аниқланган 433 та муаммодан 302 таси бартараф этилди. Шу билан бирга, вазирлик тизимидаги корхоналар томонидан «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» бўйича ўрганиш олиб борилиб, ушбу дафтарларга киритилган фуқаролар билан ташкил этилган суҳбатдан сўнг ҳар бир бириктирилган ҳудудда муҳтож, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилди. Фуқаролардан жами 11 нафарининг бандлиги таъминланди.

    Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «темир дафтар»га киритилган фуқароларнинг 13 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Ўта оғир шароитда яшаётган жами 151 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

    «Ўзбектелеком» АК Тошкент шаҳар филиали томонидан учта қурилиш-таъмирлаш бригадаси ташкил этилиб, улар томонидан 21 та маҳаллада алоқа кабеллари тартибга келтирилди, шунингдек, 21 та янги симёғоч устунлари ўрнатилди ҳамда 70 метр кабел канализацияси қурилиб ҳаво алоқа линиялари ер остига олинди.

    Айтиш жоиз, компаниянинг 7 та ҳудудий почта алоқаси бўлими таъмирланмоқда. Хусусан, бугунги кунда «Бошлиқ» маҳалласида жойлашган 22-почта алоқаси бўлимини мукаммал таъмирлаш ишлари тугатилиб, атрофи ободонлаштирилди. «Боғсарой» маҳалласидаги 31-почта алоқаси бўлими биносида эса таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

    Шу каби хайр-саховатли ишлар АКТ вазирлиги тизимидаги соҳа корхоналари томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳалла ҳудудларидан 119 тонна чиқиндилар олиб чиқилиб, 1570 га яқин мевали, манзарали кўчатлар экилди ва 1954 дан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Кўп қаватли уйларнинг 15 тасининг том қисми, 11 та ертўла қисми, маҳаллалардаги 31 та болалар майдончаси фойдаланишга топширилди. Шундан 13 таси янгидан қуриб битказилди ва 18 таси таъмирланди. Бундан ташқари, 3 та футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон ўйингоҳлари таъмирланди. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида «Ўзбектелеком» АК томонидан Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида рақамли технологиялар ўқув марказини ташкил этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, туман ҳокимлигида ҳудуд ахборот тизими ҳамда корхоналарни рўйхатга олиш ахборот тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

    Айни пайтда бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ҳамда компаниялар пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам ана шундай бунёдкорлик, хайр ва саховат ишларини амалга ошириб келмоқда.

    Сайт: uztelecom.uz

    МйUztelecom: AppStore, Google Play

    Facebook: fb.com/uztelecom

    Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

    Instagram: uztelecomuz

    Telegram: t.me/uztelecomuz

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    21.08.2021, 09:00   Изоҳ (0)   22486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Prizma бренди Бекобод шаҳрида навбатдаги дўкони очилишини эълон қилмоқда

    20.08.2021, 18:00

    Мактабга Texnomart билан тайёрланинг!

    20.08.2021, 15:00

    FDG компаниясидан тижорат кўчмас мулки: қулай жойлашиш, фойдали шартлар ҳамда рақобатбардош нархлар

    20.08.2021, 12:00

    Замонавий сурилувчи ойна тизимлари: оригинал ва функционал

    20.08.2021, 09:00

    Йўловчи ташиш тизими такомиллаштирилмоқда

    19.08.2021, 15:00

    Modern Sergeli мажмуаси билан Дубайга саёҳат қилинг

    19.08.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда вазн ташлаган ходимларга пул берилади

    Дунё | 15 август, 11:23

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”нинг Савинё бўйича таклифига рад жавобини берди

    Спорт | 15 август, 11:01

    “Исроил халқаро журналистларга Ғазога киришга рухсат бериши лозим” — Трамп

    Дунё | 15 август, 10:55

    Мексика кўчаларида 4 минг долларлик робот ит сайр қилмоқда (видео) 

    Дунё | 15 август, 10:43

    Буюк Британияда чивин орқали юқадиган касаллик ҳолатлари икки баробар кўпайди

    Дунё | 15 август, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.