• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Машинада чиройли кийиниб, дадаси билан кетаётган болаларни кўриб, ҳавас қиламан». Автомашина ғилдирагини қорайтириб, пул топаётган андижонлик бола ҳикояси

    Андижон вилоятида онаси томонидан калтакланиб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келингани айтилган бола воқеаси интернетда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа юзасидан тегровга қадар текширув бошлангани хабар берилди. Бош прокуратура матбуот хизмати бола манфаатларини кўзлаб, Андижон туман халқ таълими бўлими, болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик органи томонидан «Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида» Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритгани маълум бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу воқеадан сўнг «Дарё» мухбири Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, чорраҳаларда туриб, автомобиллар ғилдирагини қорайтириб бериш хизматини таклиф қилаётган болаларни кузатди ва уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган Беҳруз Аҳмаджоновнинг айтишича, у 6-синфда ўқийди. Бир неча йил аввал ота-онаси ажрашган. Беҳруз машина ғилдиракларини қорайтириш орқали кунига ўртача 30-40 минг сўмгача пул ишлаб топади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ота-онам ажрашган. Ойим ва синглим билан бувимникида яшаймиз. Шаҳардаги мактабларнинг бирида 6-синфда ўқийман. Дарсдан чиқиб, шу ерда тирикчилик қиламан. Ҳозир ёзги таътилда кундузи бошқа жойларда иш қилсам, кечга яқин ғилдирак қорайтираман. Бир кунда ўртача 30-40 минг сўм топишим мумкин. Гоҳида умуман ишлаб тополмайман. Онам темирчилик бозорининг орқасида жойлашган савдо мажмуасида фаррошлик қилади. Эрталаб кетиб кечга яқин қайтади. Бола бўлсам ҳам онам бизни деб бошидан қийинчиликларни ўтказаётганини ҳис қиламан. Тўғрисини айтаман, онам борлиги учун мен ўзимни бой ҳисоблайман. Отасиз бўлсак-да, бировдан кам жойимиз йўқ. Дадам тирик бўлса ҳам биздан умуман хабар олмайди. Ҳаттоки, алимент ҳам тўламайди. Аслида бизга унинг пули ҳам, бошқа нарсаси ҳам керак эмас, оталик меҳрини берса бўлгани эди. Афсуски, эслаб ҳам қўймайди. Гоҳида шуларни ўйлаб, ўзимни кераксиз одамдек ҳис қиламан.

    Энг севимли фаним математика. Уни яхши кўраман-у, лекин билмайман, кўпроқ ўрганишим учун эса имкониятим йўқ. Ўқий десам бу ёқда онам қийналяпти. Шунинг учун ишлашга мажбурман. Иш пайтида кўп одамларга дуч келаман. Машина ичида чиройли кийиниб, дадаси билан бирга кетаётган болаларни кўриб уларга ҳавас қиламан. Ҳамма қатори менинг ҳам олам-олам орзуларим бор. Мен ҳам ўқишим керак, дейман. Лекин қачонлигини билмайман. Мактабни, институтни аъло баҳоларга тамомлаб, жамиятга фойдам тегадиган инсон бўлишни истайман. Аммо шароитимиз бунга имкон бермайди. Айтингчи, биз шу аҳволда қандай қилиб орзуларимизга эришамиз? Бизнинг ҳаётимиз ҳам ёруғ кунлардан иборат бўлармикин?» — дейди Беҳруз Аҳмаджонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эндигина 10 ёшни қаршилаган Отабекнинг айтишича, отаси ҳар куни уйга ичиб келиб жанжал кўтаради, онасини уради. Яқинда дадасини даволаш учун шифохонага ётқизишган. Тузалиши учун катта пул сарфлангани учун оиласи қарз бўлиб қолган. Қарзни узиш эса унинг зиммасида.

    «Нега мен ҳам бошқа болалар каби бахтли эмасман? Саволим сизни ўйлантиришни бошлади-а? Ишонинг ўзимни боладек ҳис қилмайман. Бошқалар каби ўйнаб кулишни, мактабга чиройли кийиниб боришни, кўпроқ китоб ўқишни, бирорта касбни эгаллашни истайман. Лекин булар фақат орзу бўлиб қоладиганга ўхшайди. Нега дейсизми? Ёмонлаш эмас-у, дадам ҳар куни уйга ичиб келиб, жанжал кўтаради. Ойимни бизнинг кўз ўнгимизда уради. Бизнинг келажагимиз унга қизиқмасдек туюлади. Бўлмаса топганини ичармиди? Яқинда дадамни даволаш учун «болница»га ётқиздик. Шифокорлар ёзиб берган дорилар қиммат экан. Шу сабабли анча пул сарфладик. Натижада ҳаммадан қарз бўлиб кетдик. Аниқроғи мен қарз бўлдим. Бизга дадам ичишни ташласа бўлгани. Қолгани бир гап бўлар. Айни пайтда оилада пул топаётган фақат менман. Ҳар куни шу ерга чиқиб, машина ғилдиракларини тозалайман. Ишлаш хавфли бўлса-да, шунга мажбурман. Чунки кунимга 30-40 минг сўмгача пул тушиши мумкин. Бу биз учун катта пул. Онам аввал ишларди, охирги пайтларда негадир ишга бормай қўйди. Сабабларини эса айтмади», — дейди Отабек Одилов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    8-синф ўқувчиси Рўзимуҳаммаднинг ҳолати ҳам Отабек ва Беҳрузникидан кам эмас. Унинг айтишича, «баллон» қорайтириш орқали бир кунда 100 минг сўмгача пул топиши мумкин. Бироқ айрим ички ишлар ходимлари болалар ишлаб топган пулларни олиб қўйишади.

    «Сойдаги трикотажни орқасида турамиз. Эрталабдан бери 10 минг сўм ишлаб топдим. Бу кетишда кечга қадар тахминан 100 минг ишлашим мумкин. Агар ‘милиция’дагилар келиб қолмаса. Бўлмаса ҳаммаси барбод бўлади. Улар бизни ушлаб олиб, ҳаттоки ‘сенларни қувлаб бензинимиз кетди’, деб топган пулимизни ҳам тортиб олади. Лекин мен калтак есам ҳам пулимни бермайман. Нега пешона тери билан топган пулимни уларга беришим керак? Биз тиланчилик қилиб юрганимиз йўқ, ҳалол меҳнат қилиб топяпмиз. Ёш болаларнинг пулига кўз олайтирмасдан, ана бақувват бўлса-да, тиланчилик қилиб юрган катталардан олсин. Ололмайди, қўрқишади. Бизни эса бола деб менсишмайди. Ёрдам ҳам беришмайди.

    Ишонасизми, энди 15 га кирган бўлсам ҳам тўққиз йилдан бери қора меҳнатдаман. Шу вақтгача қилмаган ишим қолмади, десам ёлғон бўлмас. Косиб, сартарошга шогирд тушдим. Аммо усталаримнинг ва бошқа тенгдошларимнинг гаплари дилимни вайрон қилгани учун у ерларга ҳам бормай қўйдим. Мен билан бировнинг иши йўқ. Чунки, ота-онам уч ёшимда ажрашиб кетган экан. Шунинг учун отамни эслолмайман. Онам ҳозир Туркияда, шукур ҳеч бўлмаса кийимларим, яшашим учун пул жўнатиб турибди. Лекин менга унинг оналик меҳри керак», — дея йиғлайди  Рўзимуҳаммад.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    14 ёшли Ойбекнинг айтишича, паспорт олиши билан Россияга кетмоқчи. Боиси, оилавий шароит ҳамда ўқитувчиларининг унга бўлган муносабати унинг кўнглини чўктиради.

    «Оилада пенсионер бувим, онам, акам ва мен яшаймиз. Асосан бувимнинг пенсиясига кун кечирамиз. Онам касал, уйда ўтиради, ишлашга имконияти йўқ. Акам шаҳардаги ‘мойка’ларнинг бирида ишлайди. Мен эса кўчада бир амаллаб, пул топиб уйга нарса олиб кираман. Рус тилини яхши кўраман, бироқ билмайман. Ўрганишим учун эса пул керак. Паспорт олишим билан Россияга кетиб, ишлаб келиш ниятим бор. Балки ўша ерда ўрганиб оларман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозир ёз кунларида у ер, бу ерлардан иш чиқяпти. Ўшаларни қилиб, пул топяпман. Ишонасизми, мактабга қачон борганимни эслолмайман. Янги ўқув йилида ҳам бормасам керак. Негаки ўқитувчиларим мени бездириб қўйган. Улар менга нисбатан яхши муносабатда бўлмайди. Ҳаттоки ўтган йили пулини бермаганим учун китоб ҳам бермади. Айтингчи, бошқалардан нима камим, нуқсоним бор? Шундай пайтларда катталарни ёмон кўриб кетаман», — дейди 14 ёшли Ойбек.

    21.08.2021, 10:43   Изоҳ (0)   71792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кунда 881 кишида коронавирус, 412 кишида пневмония қайд этилди. 10 нафар бемор вафот этди

    21.08.2021, 10:35

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Устюрт регионида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари ҳолатини ўрганди

    21.08.2021, 10:30

    Қашқадарёлик аёл тунги клубларда ўйнашга розилик бермагач, эри унинг сочини қириб ташлагани ҳақида видеомурожаат қилди. Сўнг хато қилганини айтиб, узр сўради

    21.08.2021, 09:33

    Россиядаги ОТМларда ўзбекистонлик талабалар ўқишни анъанавий тарзда бошлашлари мумкин

    21.08.2021, 08:32

    Фото: Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан илк бор ўтказилган очиқ мулоқоти

    21.08.2021, 08:00

    Ангела Меркелни гулдаста билан кутиб олган Путин, Германияга етиб борган афғон қочқинлари, далаларда очилган пахта. 20 август суратлари

    20.08.2021, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.