• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Устюрт регионида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари ҳолатини ўрганди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 18 ноябрдаги № 4522 сонли қарорида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш, бу орқали табиий газ захираларини кўпайтиришни таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюрт регионида олиб борилаётган геология-қидирув ишлари ўрганилди.

    Бошқарув раиси томонидан дастлаб Устюрт регионида олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати жойида кўриб чиқилди, ушбу жараёнларда иштирок этаётган мутахассислар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама ҳам ўтказилди.

    Устюрт регионида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари доирасида 2021 йил бошидан буён битта янги майдон излов-қидирув ишларига жалб этилди. Натижада эса 25 минг метр бурғилаш ишлари бажарилди.

    Бундан ташқари, 3 та қудуқ қурилиш билан тугатилиб, саноат миқёсидаги табиий газ оқимлари олина бошланди ҳамда углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ишлари бошланди.

    Бошқарув раисига ушбу регионда жорий йил бошидан буён геология-қидирув ишлари бўйича тадбирларни бажариш эвазига 4,9 миллион тонна шартли ёқилғи миқдоридаги углеводород захираларини кўпайтиришга эришилгани, белгиланган тадбирлар 120 фоизга бажарилгани, шунингдек, уларнинг самарадорлиги 7 баробардан ошаётгани борасида ҳисобот берилди.

    Геология-қидирув ишларининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш жараёнида бошқарув раиси томонидан «Қуйи Сургил» ва «Ғарбий Қуйи Сургил» конларида бажарилаётган геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, «Қуйи Шарқий Бердақ» майдонидаги 2, 3 сонли қудуқлардаги бурғилаш ишларини жорий йилнинг сентябрь ойида, шунингдек, «Шагирлик» майдонидаги 1 сонли излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини самарали якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Бу борада белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида тегишли департамент бошлиқлари ва мутухассисларга зарур кўрсатмалар берилди.

    Устюрт регионида жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган геология-қидирув ишларининг барча тадбирларини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш, уларни мақсадли қайта режалаштириш ҳамда ортиқча сарф-харажатларни камайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

    Геология-қидирув ишларина амалга ошириш доирасида Устюрт регионидаги майдонлар ва обекларнинг янги истиқболларини аниқлаш, уларнинг ҳудудидаги чуқур қатламларни ўрганиш, барча маълумотларни комплекс таҳлил қилиш бўйича таҳлилларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

    Ўрганиш ишлари давомида 2021 йил якунига қадар яна 1 та янги майдонни излов-бурғилаш ишларига киритиш, якунда ушбу регионда 43 минг метр бурғилаш ишларини бажариш, яна камида 3 та қудуқда бурғилаш ва маҳсулдор қатламларни синаш ишларини якунлаш белгиланди.

    Шунингдек, углеводород хомашёси захираларини 13,0 миллион тонна шартли ёқилғи миқдорига кўпайтиришни таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилиб, жорий йил якунига қадар Устюрт региони бўйича геология-қидирув ишларининг барча кўрсаткичларини 100 фоиздан ортиғи билан бажариш вазифаси топширилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Устюртдаги ишлар ҳолатини ўрганиш жараёнида ишчи ходимларга яратилган шароитга алоҳида эътибор қаратди.

    Жумладан, ишчи ходимларнинг махсус кийим-бош билан таъминланганлиги, овқатланиш ҳамда яшаш шароитлари ўрганилди. Бошқарув раиси томонидан ишчи ходимларнинг ётоқ жойларида улар учун ажратилган жиҳозлар, музлаткич ва кунлик овқатланиши, зарур маҳсулотларнинг сақланиши ҳамда сифатига эътибор қаратилди.

    Бунда ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар бунданда яхшироқ бўлиши, ёзнинг жазирама ва қишнинг аёзли кунларида айнан мана шу ишчиларнинг меҳнати эвазига табиий газ қазиб чиқариш ҳажми оширилаётгани айтилди ва улар яхшироқ шароитга муносиб эканлиги таъкидланди.

    Эслатиб ўтамиз, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Устюртда табиий газ қазиб чиқариш борасида ўрганиш ишларини давом эттиради.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    21.08.2021, 10:30   Изоҳ (0)   10536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик аёл тунги клубларда ўйнашга розилик бермагач, эри унинг сочини қириб ташлагани ҳақида видеомурожаат қилди. Сўнг хато қилганини айтиб, узр сўради

    21.08.2021, 09:33

    Россиядаги ОТМларда ўзбекистонлик талабалар ўқишни анъанавий тарзда бошлашлари мумкин

    21.08.2021, 08:32

    Фото: Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан илк бор ўтказилган очиқ мулоқоти

    21.08.2021, 08:00

    Ангела Меркелни гулдаста билан кутиб олган Путин, Германияга етиб борган афғон қочқинлари, далаларда очилган пахта. 20 август суратлари

    20.08.2021, 23:55

    Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан Афғонистондаги воқеалар юзасидан суҳбатлашди

    20.08.2021, 23:26

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун тест синовлари 23 август куни ўтказилади

    20.08.2021, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.