Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан учинчи давлатга учиш учун авиачипта сотиб олиб, ундан чегарани кесиб ўтишда фойдаланмоқда, деб хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Маълум қилинишича, ушбу чипталардан афғонларнинг барчаси ҳам фойдаланмаяпти. Нашр манбасининг сўзларига кўра, харид қилинган чипталарнинг аксарияти авиакассага қайтарилмоқда ва чегарани кесиб ўтган афғонлар Ўзбекистон ҳудудида — асосан, Термизда қолмоқда.

«Чегарани кесиб ўтишнинг бу каби айёрона механизми кўпайди. Прогнозларга кўра, янги қочоқлар оқими ортади, чунки ‘Толибон’нинг ваъдасига қарамай, уларнинг сиёсати ва идеологияси барчага ҳам маъқул эмас», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари қайта ишга тушгач, мазкур йўналиш бўйича қатнаётган автомобиллар сони ортгани, афғонлар Ўзбекистон ҳудудига баклажкалардан ясалган соллар ёрдамида сузиб ўтаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Толибон» Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назорати остига олганини эълон қилди. 16 август куни Афғонистон фуқаро авиацияси авиакомпанияларга мамлакат ҳаво ҳудудини айланиб ўтишни тавсия этди. Шу куниёқ United Airlines, British Airways ва Virgin Atlantic авиакомпаниялари Афғонистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тўхтатди. 17 август куни улар қаторига Air France-KLM, Lufthansa, Qatar Airways, Singapore Airlines, China Airlines ва бошқа авиакомпаниялар қўшилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Маҳаллий
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида