• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Улар ҳаётимизни ўйин қиляпти». Ғарб билан ҳамкорлик қилган афғонлар «Толибон» келгач хавф остида қолди. Бироқ уларнинг кўпи шунчаки ташлаб кетилган кўринади

    АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари 2001 йили Афғонистонга қўшин киритганидан бери Афғонистоннинг минглаб тинч фуқаролари улар билан ҳамкорлик қилган. Бу одамлар орасида таржимонлар, Ғарб давлатлари элчихоналари ходимлари, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бор эди. «Толибон» Афғонистонда яна ҳокимият тепасига келгач, бу одамларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда: толиблар уларни хоин деб билади ва, миш-мишларга қараганда, аллақачон уларни излашга тушган. Аксарият Ғарб мамлакатлари ўзи билан ишлаган афғонлар учун махсус муҳожирлик дастурларини ишлаб чиққан ва уларга виза беришни йўлга қўйди. Толиблар ҳокимиятни эгаллагунига қадар бу жараён суст кечган бўлса, Кобул қулагач, АҚШ ва Европа мамлакатлари биринчи галда ўз фуқароларини эвакуация қилишга киришди. Ғарб давлатлари билан ишлаган айрим афғонлар, афтидан, шунчаки ташлаб кетилган кўринади, деб ёзади Meduza.

    Афғонистондан эвакуация қилинган Нидерландия фуқаролари бўлган самолёт, Амстердамнинг Схипхол аэропорти, 2021 йил 18 август.

    Афғонистондан эвакуация қилинган Нидерландия фуқаролари бўлган самолёт, Амстердамнинг Схипхол аэропорти, 2021 йил 18 август.
    Фото: AFP / Meduza

    Нидерландиянинг Кобулдаги элчихонасида ишлаган нидерландияликлар толиблар келиши арафасида мамлакатни тарк этган эди. Уларнинг афғон ҳамкасблари эса шу ерда қолиб кетган

    Нидерландиянинг Кобулдаги элчихонасида ишлаётган афғонлар 15 августда — толиблар шаҳарни эгаллаган куни — элчихонанинг ҳувуллаб қолганига гувоҳ бўлди. Нидерландия фуқаролари ўтган оқшом олиб кетилган, афғонистонлик ҳамкасбларга эса эвакуация ҳақида хабар берилмаганди. Нидерландия ташқи ишлар вазири Сигрид Каагнинг тушунтиришича, нидерландияликлар шошилинч кетишга мажбур бўлган ва бу ҳақда афғонларни огоҳлантиришга улгурмаган; биринчи имконият туғилиши билан, уларга Кобул аэропортидан қўнғироқ қилдик, дея қўшимча қилди Кааг.

    Нидерландиянинг Кобулдаги элчихонасида жами 37 нафар афғон ишларди. Энди улар ва уларнинг оила аъзолари — умумий ҳисобда 200 га яқин одам ўз келажагидан хавотирда, деб ёзади Нидерландиянинг NRC нашри. «Улар бизнинг ҳаётимизни ўйин қиляпти. ‘Толибон’ ҳаммани кечирганини ва ҳеч кимдан ўч олмаслигини айтяпти, аммо ҳукумат кучларининг қўмондонлари қатл қилинаётгани акс этган видеотасвирлар аллақачон тарқаб бўлди», — дейди элчихона ходими NRC мухбири билан суҳбатда.

    Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда у ўз ҳамкасблари билан Нидерландия вакилларидан уларга виза беришларини ва уларни эвакуация қилиш ҳақида ўйлаб кўришларини сўраган, аммо бу масаланинг ечими нуқул кейинга суриб келинган. «Мен раҳбарларимизни февралдаёқ ‘Афғонистонда вазият оғирлашяпти, биз учун нимадир қилин’, деб огоҳлантиргандим. Илтимос, бу ишни кечиктирманг, чунки ҳамма нарса жуда тез ўзгариб кетиши мумкин», — деди NRC манбаси.

    Нидерландия парламенти афғонларни эвакуация қилишни тезлаштиришга ва нафақат элчихона ходимларини, балки Нидерландиянинг Афғонистондаги ташаббусларига кўмаклашган бошқа кишиларни ҳам олиб кетишга чақирди. Ҳукумат қўлидан келган барча чораларни ишга солишини маълум қилди, аммо тўлиқ эвакуацияни ташкиллаштиришга кафолат бермади. Reuters маълумотларига кўра, Нидерландия Афғонистондан мингга яқин маҳаллий аҳолини олиб чиқишни режалаштирган.

    Швеция элчихонасида ишлаган афғонлар ҳам эвакуация қилинмаган. Улар швед газетасига мактуб йўллаб, ўзларини қутқаришни сўради

    Швециянинг Кобулдаги элчихонасида ишлаган 19 нафар Швеция фуқароси Америка ҳарбий вертолёти билан Қатарга олиб келинган. Бироқ уларнинг афғонистонлик ҳамкасблари мамлакатда қолган. Улар Швециядаги Expressen нашрига аламли мактуб йўллади. «Улар бизни шунчаки офисда қолдириб кетишди. Биз улар билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо улар бизнинг қўнғироқларимизга жавоб беришмаяпти ва электрон почта манзилларимизни блоклаб қўйишган. Илтимос, биз ҳақимизда ёзинг, ҳаётимиз хавф остида», — дейилади мактубда.

    Афғонлар «Толибон» Ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилганларни излаб топиш ва қўлга олиш ишларини аллақачон бошлаб юборганини таъкидлаб, уларни қутқаришларини сўраган.

    Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линденинг сўзларига кўра, афғонистонлик ходимлар учун самолётдан жой банд қилинган эди, бироқ улар аэропортдаги тартибсизлик ва тижорий рейсларнинг бекор қилингани сабаб учиб кетишга улгурмаган. Линденинг ишонтириб таъкидлашича, элчихонанинг афғонистонлик ходимлари мамлакатдан албатта эвакуация қилинади. Эвакуация камида 300 кишини — элчихона ходимлари ва швед ҳарбийлари билан ишлаган маҳаллий аҳолини қамраб олади. Аммо амалда қанча одам олиб чиқилади-ю, эвакуациянинг ўзи қачон бўлади — Линде бунга аниқлик киритмади.

    Француз қўшинлари билан ҳамкорлик қилган афғонистонликлар ҳам ўз ҳаётидан хавотирда. Уларнинг баъзилари уйидан ташқарига чиқишга ботина олмаяпти

    Франция ҳам Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилишга киришган — 17 август куни у ердан 45 нафар француз учиб келган. Президент Эмманюел Макрон мамлакат француз қўшинлари билан ишлаган афғонистонликларни — таржимонлардан тортиб то ошпазларгача — ҳеч бирини ташлаб қўймасликка ваъда берди. Макроннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда французлар билан ҳамкорлик қилгани боис ҳаёти хавф остида қолган 800 га яқин афғонистонликнинг Францияга кўчиб ўтишига рухсат берилган.

    18 август куни 100 нафардан ортиқ афғонни ҳам ўз ичига олган иккинчи эвакуация рейси Францияга учиб кетди. Аммо мамлакатда яна 170 дан ортиқ хавф остида қолган одам бор, дея France 24 телеканалига маълум қилди Афғонистондаги Франция армияси таржимонлари уюшмаси. Уюшма маълумотларига кўра, ҳозирча бу 170 кишидан бирортаси эвакуация қилинмаган.

    «Француз армиясининг кўплаб собиқ таржимонлари уйидан ташқарига чиқолмаяпти. Улар толиблардан қўрқяпти, чунки (яқинда) бир ҳамкасбимиздан айрилдик. У, Ғарб мамлакатлари қўшинлари билан ишлаганлар учун афв эълон қилинганига қарамай, толиблар томонидан ўлдирилди», — деди уюшма президенти Одил Абдул Розиқ.

    Бунда гап Афғонистоннинг 34 ёшли фуқароси Абдул Басир ҳақида бормоқда. У муқаддам Кобулдаги Франция ҳарбий базасида ошпаз бўлиб ишлаган. Басир 2021 йил июнида толиблар томонидан ўлдирилган. Le Figaro маълумотига кўра, у ўзи ва оила аъзолари учун уч марта Франция визасини сўраган, бироқ ҳар сафар рад жавобини олган.

    Франция армиясининг ҳамон Афғонистонда қолаётган собиқ таржимонларидан бири исмини ошкор этмаслик шарти билан France 24 телеканалига маълум қилишича, у элчихона билан боғлана олмаяпти. «Уч кун аввал, толиблар келгач, мен уйга яшириниб олдим. Элчихонага боролмаяпман. Менга тўғри аэропортга бориш кераклигини айтишди, лекин буни қандай уддалайман? Толиблар учиб кетишга рухсат берувчи ҳужжатсиз у ерга ҳеч кимни киритмаяпти», — дейди у.

    Германия ёз бошидаёқ Афғонистондан пиво ва виноларини олиб чиқиб кетган эди. Аммо афғонистонлик ҳамкорларининг ҳаммасини олиб кетишга улгурмади

    Германия ҳукумати ҳам афғонистонлик ходимларни эвакуация қилиш масаласида танқидга учради. Bild нашри 17 августдаги мақоласида эслатиб ўтганидек, Ғарб мамлакатлари қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш доирасида Германия июнь ойида Афғонистондан қарийб 65 минг банка пиво, шунингдек, 300 шишадан ортиқ винони олиб чиқиб кетишга мажбур бўлган, бунинг учун ҳатто қўшимча транспорт ҳам ёллаган эди. Айни вақтда немислар афғонистонликлар ходимларни вақтлироқ олиб чиқиб кетиш учун имкон топа олмади. Бундестаг депутати Кристоф Хоффман бу ҳолатни шармандалик деб атади.

    Германия 300 нафар афғонистонлик ходим ва уларнинг оила аъзоларини июнь ойидаёқ эвакуация қилишни режалаштиргани, аммо бюрократик тўсиқлар туфайли бу иш кечиктирилгани ҳақидаги хабарлар ҳам немис ҳукуматига нисбатан норозиликни кучайтириб юборган. «Толибон» Кобулни эгаллаганидан кейинги Германиянинг биринчи эвакуация рейсида бор-йўғи етти киши учиб кета олган.

    Канцлер Ангела Меркелнинг маълум қилишича, немис ҳукумати Афғонистондаги маҳаллий ходимларни эвакуация қилиш учун қўлидан келган барча чораларни кўради. Меркелнинг сўзларига кўра, бунда гап Германия қўшинларига ва олмон нотижорат ташаббусларига ёрдам берган 10 минг киши ҳақида бормоқда. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам Германиядан бошпана ола биладими ё йўқ, буниси ҳали номаълум — аввалроқ мамлакат ташқи ишлар вазири Хайко Маас бу ҳолда 20 минг одамни қабул қилишга тўғри келишини айтиб, буни Афғонистонни «оммавий тарк этиш»га қиёслаган эди.

    Австралия бош вазири хавф остидаги афғонларга ёрдам кўрсатишни ваъда қилди. Аммо бу ёрдам ҳаммага ҳам насиб этмаслигини ҳам тан олди

    Австралия расмийларининг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати 2013 йилдан бери Австралия ҳукумати билан ҳамкорлик қилган 1800 дан ортиқ Афғонистон фуқароларига виза берган. Ҳозирда 400 дан зиёд афғонистонлик Австралияга эвакуация қилинишини кутмоқда. Бироқ бош вазир Скотт Моррисон Австралия билан у ёки бу тарзда ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолининг барчасини олиб чиқиб кетишга имкон йўқлигини айтди.

    «Шуни билишингизни истардимки, бизга ёрдам берган кишилар учун қўлимиздан келган барча ишни қилишда давом этамиз. Лекин қанча ҳаракат қилмайлик, қўллаб-қувватловимизга муҳтож бўлган ҳаммани ҳам бу ердан олиб чиқиб кета олмаймиз. Воқеа жойидаги ҳодисалар кўп куч талаб қилади. Биз ҳаммаси бошқача бўлишини истагандик», — деди Моррисон.

    Камида 300 минг афғонистонлик америкаликлар билан ҳамкорлик қилган. Аммо уларнинг жуда кам қисмигина Афғонистонни тарк этиши мумкин

    Айнан Қўшма Штатлар ҳаммадан ҳам кўпроқ Афғонистон фуқароларини ҳамкорликка жалб қилган. «Халқаро қутқарув қўмитаси» нотижорат ташкилоти маълумотларига кўра, АҚШ Афғонистонда бўлган 20 йиллик давр мобайнида 300 мингдан зиёд афғон Америка миссияси билан алоқа қилган, аммо уларнинг фақат жуда кичик қисми АҚШга эвакуация қилинишидан умидвор бўлиши мумкин.

    The New York Times маълумотларига кўра, Америка расмийлари ҳозирги вақтда Афғонистон фуқароларига 34 мингдан ортиқ виза берган. Яна 18 мингга яқин одам виза олиш учун берган аризаси тасдиқланишини кутмоқда — уларнинг орасида 10 йил аввал ариза топширганлар ҳам бор. Пентагон август охиригача камида 22 минг кишини АҚШга олиб чиқиб кетишни режалаштираётганини билдирган.

    20.08.2021, 17:13   Изоҳ (0)   61748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда COVID-19 туфайли янги чекловлар киритилади

    20.08.2021, 10:10

    Германиядаги америкалик амалдорлар «Гавана синдроми»дан шикоят қилди. Аввалроқ у АҚШнинг Ўзбекистон, Россия ва Хитойдаги дипломатларида ҳам қайд этилган

    20.08.2021, 07:53

    Афғонистонда паранжи нархи ўн баравар ошиб кетди

    20.08.2021, 07:23

    СССРни сақлаб қолиш учун уюштирилган фитнани тушунтириб берувчи 10 та фотосурат

    19.08.2021, 23:51

    30 йил аввалги путч ҳақида уятли саволлар: Нима ўзи у? Ким қандай мақсад билан курашган? Кимдир ҳақиқатан ҳам СССРни парчалаб юборишни хоҳлаганми?

    19.08.2021, 23:33

    Фотогалерея: Афғон аёлларининг ҳаёти «Толибон» ҳокимият тепасига келгунига қадар қандай кечаётганди?

    19.08.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.