• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда уриб туширилган афғон самолётининг икки учувчиси жонлантириш бўлимидан чиқарилди

    Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 15 август куни кечқурун Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушиши оқибатида самолётнинг икки учувчиси Термиздаги жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Sputnik’нинг маълум қилишича, улар жонлантириш бўлимидан чиқарилди.

    «Уларнинг ҳолати яхшиланди, улар жонлантириш бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган, иккаласи ҳам ҳушига келган», — деб таъкидлаган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали ходими. Унинг айтишича, айни вақтда учувчиларнинг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси вакили «Дарё» мухбири билан суҳбатда Шерободга Афғонистон самолёти қулаганини қисман тасдиқлаганди. «Кўзим билан кўрганим йўқ, аммо самолёт бор дейишди», — деган эди бошқарма вакили.

    Кейинроқ Бош прокуратура Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбий вертолёти 14—15 август кунлари Ўзбекистон ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтганини маълум қилди. Идоранинг таъкидлашича, барча учоқлар Термиз халқаро аэропортига мажбурий қўндирилган, уларнинг бортида жами 585 нафар афғонистонлик қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган.

    15 август куни Афғонистоннинг учта Embraer-314 ҳарбий самолёти Қашқадарёдаги «Хонобод» аэродромига қўниш учун рухсат сўраган, бироқ уларга Термиз аэропортига қўниш ҳақида огоҳлантириш берилган ҳамда Ўзбекистоннинг иккита МиГ-29 қирувчи самолёти томонидан кузатувга олинган.

    «Лекин кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушган», — дейилган Бош прокуратура ахборотида, учувчилар аҳволи ҳақида эса маълумот берилмаган. Орадан кўп ўтмай Бош прокуратура ўзи тарқатган мазкур расмий ахборотга раддия бериб чиқди.

    Бундан аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили 14 август куни 84 афғон ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўтиб, ёрдам сўраганини маълум қилганди. Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги чодирли лагерга 100 дан ортиқ афғонистонлик қочқинлар жойлаштирилган. Спутник маълумотларига кўра, қочқинлар сони 150 га яқин, улардан 17 нафари аёллар ва болалар. Бу одамларнинг яшаш муддати ва кейинги тақдири ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

    Мавзуга доир: Ўзбек-афғон чегарасига элтувчи йўлда автомобиллар ҳаракати яна жонланди (видео)

    20.08.2021, 16:14   Изоҳ (0)   31431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Eriell Group ходимлар малакасини оширишга жиддий ёндашади

    20.08.2021, 16:00

    Ўзбекистонда 2022 йилдан электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади

    20.08.2021, 15:41

    «Тадбиркорлар учун назарда тутилган субсидиялар олиш жараёни ўта мураккаблигича қолмоқда» – Шавкат Мирзиёев

    20.08.2021, 15:27

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги темир йўл монополияси ҳақида гапирди

    20.08.2021, 15:11

    Марказий банк 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарнинг янги кўринишини тақдим этди

    20.08.2021, 14:49

    «Қўқон минтақавий темир йўл узели» Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланиши ишига алоқадорлигини рад этди

    20.08.2021, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.