Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, суҳбат чоғида ўзаро манфаатли Ўзбекистон–Америка ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилган.
Бундан аввал Абдулазиз Комилов Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилгани ҳамда Швейцария конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис билан телефонда суҳбатлашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)