Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, мамлакат экспортида юқори улушга эга бўлган давлатларга Хитой етакчилик қилмоқда — 1,3 миллиард доллар. Рўйхатнинг сўнгги поғонасидан эса Украина 103,7 миллион доллар билан ўрин олган. топ-10 рўйхат:

  • Хитой – 1,3 миллиард доллар;
  • Россия – 1,0 миллиард доллар;
  • Туркия – 988,5 миллион доллар;
  • Қозоғистон – 655,1 миллион доллар;
  • Қирғиз Республикаси – 413,1 миллион доллар;
  • Афғонистон – 404,6 миллион доллар;
  • Тожикистон – 242,1 миллион доллар;
  • Эрон – 114,4 миллион доллар;
  • Канада – 109,3 миллион доллар;
  • Украина – 101,7 миллион доллар.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 8,1 миллиард долларга тенг бўлган.

Шунингдек, қўмита январь—июль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, унга Хитой ҳамда Россия етакчилик қилмоқда — 2,7 миллиард доллардан.

  • Хитой – 2,7 миллиард доллар;
  • Россия – 2,7 миллиард доллар;
  • Қозоғистон – 1,6 миллиард доллар;
  • Корея – 1,0 миллиард доллар;
  • Туркия – 885,8 миллион доллар;
  • Германия – 380,9 миллион доллар;
  • Ҳиндистон – 274,6 миллион доллар;
  • Туркманистон – 250,9 миллион доллар;
  • Италия – 238,8 миллион доллар;
  • Украина – 232,9 миллион доллар.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 13,4 миллиард долларга тенг бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи ярмида 917 миллион куб метр табиий газ импорт қилгани, экспорт қилаётган гиламларнинг 90 фоиздан ортиғи Самарқанд вилояти ҳисобига тўғри келаётгани, Ўзбекистон бодринг экспортини 2,5 млн долларга оширгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди