Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, мамлакат экспортида юқори улушга эга бўлган давлатларга Хитой етакчилик қилмоқда — 1,3 миллиард доллар. Рўйхатнинг сўнгги поғонасидан эса Украина 103,7 миллион доллар билан ўрин олган. топ-10 рўйхат:
- Хитой – 1,3 миллиард доллар;
- Россия – 1,0 миллиард доллар;
- Туркия – 988,5 миллион доллар;
- Қозоғистон – 655,1 миллион доллар;
- Қирғиз Республикаси – 413,1 миллион доллар;
- Афғонистон – 404,6 миллион доллар;
- Тожикистон – 242,1 миллион доллар;
- Эрон – 114,4 миллион доллар;
- Канада – 109,3 миллион доллар;
- Украина – 101,7 миллион доллар.
Шунингдек, қўмита январь—июль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, унга Хитой ҳамда Россия етакчилик қилмоқда — 2,7 миллиард доллардан.
- Хитой – 2,7 миллиард доллар;
- Россия – 2,7 миллиард доллар;
- Қозоғистон – 1,6 миллиард доллар;
- Корея – 1,0 миллиард доллар;
- Туркия – 885,8 миллион доллар;
- Германия – 380,9 миллион доллар;
- Ҳиндистон – 274,6 миллион доллар;
- Туркманистон – 250,9 миллион доллар;
- Италия – 238,8 миллион доллар;
- Украина – 232,9 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи ярмида 917 миллион куб метр табиий газ импорт қилгани, экспорт қилаётган гиламларнинг 90 фоиздан ортиғи Самарқанд вилояти ҳисобига тўғри келаётгани, Ўзбекистон бодринг экспортини 2,5 млн долларга оширгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)