• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Имлога мустақиллик керак: тил табиатидан йироқ қоидалар

    Инсон эркин бўлиши керак. Ҳар қандай ҳолатда. Шундагина у тўлақонли яшайди. Албатта, эркинлик дегани тартиб-қоидаларга бўйсунмаслик керак дегани эмас. Ҳаёт тартибсиз издан чиқади. Лекин табиийликка зид тартиб-қоидалар ҳам ҳаётни оғирлаштиради, ўринсиз қийинчиликлар яратади. Бу нарса тилда, жумладан, имлода ҳам кўзга ташланади. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шу мавзуда сўз юритади.

    Ислоҳталаб қоидалар

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    1995 йил 24 августда «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» тасдиқланган. Ўтган йиллар мобайнида қоидалар тилдаги жуда кўп ҳодисаларни қамраб олмагани, тузатишларга муҳтож экани сезилиб қолди. Лекин унга тегишли ўзгартиришлар киритилмади. Ҳозир оддий фойдаланувчилар орасида ҳам, илмий жамоатчилик орасида ҳам лотин алифбоси ислоҳ бўлиши ва ана шу жараёнда имло қоидаларига ўзгартиришлар киритилишига умид боғлаётганлар кўп.

    Оддий sentyabr-sentabr муаммоси ҳалигача ечилмагани тил соҳасидаги эгасиз муаммоларнинг биттаси, холос. Тиниш белгиларини қўллаш ва ўзлашма сўзларни ифодалашдаги янглиш ёндашувларни, имло луғатларидаги хилмахилликлар, изоҳли луғат, имло луғатлари ва миллий энциклопедиядаги айричаликларни тўғрилаш каби масалалар кўп йиллардан бери ечимини кутиб ётибди.

    Янги имло қоидаларини қабул қилишда кенг жамоатчиликдан фикр ва таклифлар олиниши керак деб ҳисоблайман. Қоидалар муҳокамага қўйилиши, унга мутахассислар ҳам, номутахассислар ҳам таклиф ва тузатишларини беришлари керак. Асосли ва мантиқли фикрлар албатта инобатга олиниши зарур. Имло қоидалари олимлар, журналистлар, давлат хизматчилари ёки блогерлар учунгина эмас. У алалоқибат ҳамма учун – бутун халқ учун.

    Амалдаги имло қоидаларидаги, имло қоидаларига кирмаган бўлса-да, одатда айланиб, қоидадай кўрина бошлаган, лекин тил табиатига ва мантиқига зид баъзи ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Улар янги имло қоидаларида тўғриланиши керак. Асосий мақсад – ўзбек тили табиатига мос, маънони тушунарлироқ ифодалашга хизмат қиладиган имло қоидаларига эга бўлиш.

    Рус тили имло қоидаларига қарамлик

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Рус тили — жуда бой, фикрни кенг қамровда ифодалаш имконига эга бўлган тил. Унинг имло ва пунктуация қоидалари анчагина пухта ишланган, такомиллаштирилган. Ўзбек тилининг кирилл имлосидаги қоидаларига рус тили орфографияси, пунктуацияси асос қилиб олинган. Аммо орада ўзбек тили табиатига зид тартиб-таомиллар ҳам кўр-кўрона ўзлаштирилган ҳолатлар йўқ эмас.

    Амалдаги имло қоидалари ўзбек лотин алифбосини назарда тутиб ишланган бўлса-да, кирилл ёзувидагидек русчага қарамлик, ўзлашма сўзларни рус тили орқали олишга иштиёқ сезилиб қолган ўринлар бор. Жумладан, қоидаларнинг 48-бандида шундай дейилади:

    Рус тилидан айнан ўзлаштирилган ёки сўзма-сўз таржима қилиш йўли билан ҳосил қилинган қўшма сўзлар қўшиб ёзилади: кинотеатр, радиостанция, фотоаппарат, электротехника; телекўрсатув, яримавтомат, байрамолди, сувости каби.
    Бу ерда «рус тилидан айнан» ўзлаштириш ҳақида гап боради. Нега айнан ўзлаштириш керак? Ахир ўзбек тили алоҳида табиатли, бошқа тил оиласига мансуб тил-ку! Сўзларни айнан ва муайян бир тил орқалигина ўзлаштириш эркинлик ҳисси етишмаслигидан.

    48-бандда келтирилган барча сўзларнинг имлосига қўшилиш мумкин. Улар ўзбек тилида қўшма сўз ва битта тушунчани ифодалайди. Лекин бу қоида ҳар доим ҳам ўринли эмас. Ҳозир кирилл ва лотин ёзувларидаги энг кенг қамровли луғат 2013 йили «Академнашр» нашриётида чоп этилган луғатлардир. Ушбу луғатларда, балки, 48-банддаги қоидага амал қилиш истаги биландир, яримдоира, яримҳалқа, яримкеча, яримочиқ, яримтун, яримўлик каби сўзлар ҳам қўшиб ёзилган. Рус тилида битта сўз ҳисобланган, қўшиб ёзилган ҳар қандай сўз ўзбек тилида ҳам шундай ёзилавермайди. Бу ҳолат айниқса ярим кеча ва ярим тун сўзларида яққол кўринади. Русчада полночь деган сўз қўшиб ёзилгани учун унинг таржимасини ўзбекчада ҳам қўшиб ёзишимиз керакми? Ярим соат, ярим аср, ярим ой каби бирикмалар-чи? Ўзбек тилида қўшма сўз ҳисобланмайдиган бундай бирикмалар ажратиб ёзилиши керак.

    Сифатловчили ўзлашма сўзлар имлоси

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тилимизга янги-янги сўзлар кириб келяпти. Аксарияти инглиз тилидан. Янги тушунчаларга кўпинча от қўя олмаяпмиз, атамаларни шундайича қабул қиляпмиз. Бироқ шуни ҳам жуда дўндираётганимиз йўқ. Аксарият ҳолларда рус тили орқали оляпмиз. Бу имлода ҳам сезиляпти. Айниқса, сифатловчили ўзлашма сўзларда ўзбекчага хос бўлмаган имлога кўзимиз ўрганиб кетганидан, тўғрисини хато, хатосини тўғри деб қабул қила бошладик.

    Сифатловчи ўзи нима? Ҳоким бўлакдан англашилган нарсанинг белгисини билдириб, қандай, қанақа, қайси, қанча сўроқларига жавоб бўлган аниқловчига сифатловчи аниқловчи дейилади. Масалан, қизил олма сўзида қизил сифатловчи аниқловчи, у олманинг қандайлигини сифатлаяпти. Худди шу қолипдаги бирикмаларни биз рус тили имлоси таъсирида чизиқча билан ёзаверамиз. Аслида чизиқча мутлақо ортиқча. Қизил олма сўзи орасига дефис қўймаймиз-ку.

    Баъзи сўзлар мисолида кўриб чиқсак.

    Ҳотдог сўзи инглизча hot ва dog сўзларидан. У тезпишар овқат турини, яъни битта тушунчани англатгани учун қўшиб ёзилиши керак. Рус тилида чизиқча билан ёзилади: хот-дог. Бу рус тили учун тўғри, чунки рус тили орфографиясида шундай қоидага амал қилинади.

    Бу сўзни хотдог, хот дог ёки хот-дог шаклида қаттиқ х билан ёзиш хатодир. Сўз инглизча, инглизчада ҳ товуши билан айтилади ва у ҳақиқат, ҳимоя, ҳудуд каби сўзларда қатнашган бўғиз товушига жуда яқин талаффуз қилинади. Шу сабабли ҳ билан ёзиш керак. Бунга ўхшаш ҳолатлар жуда кўп.

    Энди ажратиб ёзиладиган сўзларга келсак. Интернет провайдер, ҳостинг провайдер, интернет банкинг, онлайн мактаб, онлайн дарс, онлайн мулоқот, веб сайт (ёки вебсайт), веб портал, веб камера, офис менежер каби сўзлар ҳам ҳеч қандай чизиқчасиз ёзилади. Чунки сўз бирикмасидаги биринчи сўз кейингисини сифатлаб келяпти ва қандай сўроғига жавоб бўляпти: қандай провайдер — интернет провайдер, қандай мактаб — онлайн мактаб, қандай менежер — офис менежер. Бундай сўзлар орасига чизиқча қўйиш худди қизил-олма деб ёзишга ўхшайди.

    Амалдаги имло қоидаларинг 54-бандида айтилади:

    Рус тилидан айнан ёки сўзма-сўз таржима қилиш йўли билан олинган сўзлар аслига мувофиқ чизиқча билан ёзилади: унтер-офицер, киловатт-соат каби.
    Бу ерда ҳам юқоридаги каби рус тилидан айнан олишга урғу берилган. Бу – хато ёндашув. Ўзлашма сўзни ўзбек тили табиатига мос олиш керак. Ўзбекчада аниқ қоида кўзда тутилмаган бўлса, аслиятга эътибор бериш керак, воситачи тилга эмас.

    Унтер-офицер сўзи асли немисча экан. Аслиятда қўшиб ёзилар экан.

    Қуйида шунга ўхшаш сўзларнинг аслияти, русча ва ўзбекчадаги имлоси акс этган кичик жадвал билан танишасиз:

    2013 йилги луғатларга юқорида тилга олинган сўзларнинг баъзилари киритилган, холос: хот-дог, хостинг, он-лайн, веб-сайт. Сўзларни бу шаклда ёзиш ўзбекчага хос эмас.

    Хорижий жой номлари – энг кўп хато ёзиладиган сўзлар

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Хорижий жой номларини ёзишда ҳам русчадан кўчиришга одатланганмиз. Нега бундай қилаётганимиз, аслида бошқача ёзилиши кераклиги ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз.

    Рус тилида қўшма сўз ёки сифатловчили бирикма шаклидаги жой номлари чизиқча билан ёзилади ва бу рус тили учун тўғри. Сўзлар аслиятда қўшиб ёки ажратиб ёзилиши рус тили учун аҳамиятсиз, у чизиқча ишлатади – тамом. Масалан, рус тилида Ўртабулоқ топоними Урта-Булак шаклида, Мирзо Улуғбек тумани номи Мирзо-Улугбекский район шаклида ёзилади. Ўзбекчада эса қўшма сўзлар ва сифатловчили бирикмалар чизиқча билан ёзилмайди. Бизда жуфт ва такрор сўзлар орасига чизиқча қўйилади.

    Рус тили ишланган, қоидалари ҳар томонлама пишитилган, кўп ўрганилган тил. Русчада ҳатто жой номлари луғати ҳам бор. Унга 40 000 та топоним киритилган экан. Ўзбекчада эса, афсуски, бундай луғат йўқ. Давлат тилини ривожлантириш учун шунақа луғатлар ҳам тайёрлаш керак, менимча.

    Тўғри, рус тилидан ўрганиш керак, жой номларини баъзида ўзгаришсиз ҳам олиш мумкин. Лекин ҳар доим эмас.

    Ҳ товушли топонимлар г билан олинганини шарҳсиз айтиб ўтсак, етарли. Чунки бу масалага алоҳида тўхталамиз. Бундай сўзлар жуда кўп. Голландия эмас, Ҳолландия; Гондурас эмас, Ҳондурас ва ҳоказо.

    Ню Йорк шаҳри номини кўпинча Нью-Йорк деб ёзамиз. Аслиятда New York, Янги Йорк деган маънода. Сифатловчили жой номлари, масалан, Янги Марғилон, Кўҳна Урганч, Катта Қозирабод ўзбек тилида ажратиб ёзилади. Демак, номи мазмунан ўхшаш бўлган Ню Йоркни ҳам чизиқчасиз ёзиш зарур. Айтмоқчи, мен ь ҳарфини ўзбек тили учун мутлақо ортиқча деб биламан. Мавриди келса, бу ҳақда алоҳида ёзаман.

    Кот д’Ивуар сўзи французчада République de Côte d’Ivoire шаклида ёзилади. Лекин русча вариантида чизиқча орттирилган. Ўзбек тилида чизиқча керак эмас. Д ҳарфидан кейин келган апостроф белгиси рус тили алифбосида йўқ. Лекин у яқинда ёзувдаги янги белги туркумига — ноҳарфий орфографик белгилар қаторига киритилибди. Ўзбек тилида ҳам шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар имло қоидаларига киритилиши керак.

    Рио де Жанейро шаҳри номи ҳам русчада Рио-де-Жанейро шаклида ёзилади. Ўзбекчада чизиқчалар мутлақо ортиқча. Бу шаҳар номи португалчада Rio de Janeiro шаклида ёзилади ва январь дарёси маъносини беради.

    Майли, кимларнингдир ғашига тегса ҳам айтай. Ҳатто Санкт-Петербург шаҳри номини ҳам чизиқчасиз ёзиш керак. У асли немисча, дастлабки нидерландча шакли Sankt Pieter Burch бўлган. Маъноси – Авлиё Пётр шаҳри. Лекин буни қабул қилиш ўта-ўта қийин бўлса керак.

    Бизда жой номлари луғати йўқ. Фойдаланувчилар бу борада иккиланиб қолганда кўпинча миллий энциклопедияга мурожаат қилади. Афсуски, миллий энциклопедия жой номлари имлосини аксар ҳолатларда русчадан айнан кўчириб қўя қолган.

    Қуйида баъзи хорижий жой номларининг солиштирма имлоси бериляпти. Аслида русчадагидан фарқли ёзилиши керак бўлган жой номлари жуда кўп.

     

    «Ҳ» товушли ўзлашма сўзлар имлоси

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Рус тилида юмшоқ ҳ товуши йўқ, руслар ҳ товушини талаффуз қилолмайди ва унинг ўрнига г деб айтади. Аммо бу нуқсон эмас. Тил хусусияти шундай. Тил ўзида бўлмаган товуш(лар)ни ўзига мослаб, ўзи эшитган ва тушунгандай ифодалайди. Бу – тилнинг мустақиллик ҳуқуқи. Ўзбек тилида эса ҳ товуши бор, уни талаффуз эта оламиз. Бироқ ўтган асрда ўзлашма сўзлар рус тили орқали олингани учун биз уларни руслар қандай талаффуз қилса, шундайлигича қабул қилдик.

    Мустақиллик арафасида ва ундан кейин аслиятга мос шаклда ўзлаштиришлар, аслиятга мос шаклда ёзишлар истеъмолга кирди. Лекин тўлиқ эмас. Қулоқ ўрганган, қонга сингиб кетган сўзларни бошқача талаффуз қилишга, ёзишга ўрганиш осон кечмайди. Бу баъзида кулгили, баъзида беҳуда қайсарлик, гоҳида эса олифталикдек туюлиши мумкин. Масалан, гидро- сўзини ҳидро-, гибрид сўзини ҳибрид деб айтиш ё ёзишни тасаввур қилиб кўринг.

    Ўтган ўттиз йиллик вақт мобайнида асосан атоқли отлар ва жой номларини аслиятга мос ёзишга нисбатан кўника олдик. Масалан, Ҳумболт, Ҳюго кабилар.

    Хўш, қайси йўл тўғри? Қайси бирини қўллаш керак? Бу борада аниқ бир қоида йўқ. Шахсий танловга кўра қўлланади. Фикримча, ўрта йўлни танлаган маъқул: оммалашиб кетган, ҳамма ўрганган сўзларнинг амалдаги имлосини тақиқламаслик, аммо иложи борича аслиятга мос имлони қўллаш керак. Яъни Гитлер деб ёзган кишини қораламаслик, лекин Ҳитлер деб ёзиш зарур. Ҳ товуши қатнашган унча машҳур бўлмаган ва янги ўзлашма сўзларни фақат ҳ билан ўзлаштириш даркор. Бунда Гётени Ҳёте деб олишга ўхшаш қўпол хатоларга йўл қўймаслик учун чет сўзларни аслиятга солиштириб олиш керак.

    Бундай ёзиш билан нима ўзгаради? Осмон узилиб ерга тушадими? Йўқ, лекин тил мустақиллиги сари кичик бир қадам ташланади.

    Ёнма-ён ундошлар: ўқилмайдиган ҳарф нега керак?

    Имло қоидаларининг 31-бандида ёнма-ён келадиган ундошларнинг имлоси бўйича шундай қоида белгиланган:

    Металл, килограмм, киловатт, конгресс каби ўзлашма сўзлар охирида бир ундош айтилса ҳам, икки ҳарф ёзилади. Лекин бундай сўзга худди шу товуш билан бошланадиган қисм қўшилса, сўз охиридаги бир ҳарф ёзилмайди: металл + лар = металлар, килограмм + ми = килограмми каби.
    Менимча, янгиланадиган имло қоидаларида бунга ўзгартириш киритиш керак. Якка ҳолда ҳам, қўшимчалар қўшилганда ҳам битта ҳарф ёзилиши ўзбек тили табиатига мосроқ бўлади.

    Имло талаффузга қанча яқин келса, тушунилиши ҳам шунча осонлашади.

    Ҳозирги қоидаларга кўра ёзилганда баъзида тушунарсиз ҳолатлар келиб чиқади: килограмми.

    Бунда нима назарда тутилган? «Килограмми?» деб сўраяптими ё бирор нарсанинг килограми ҳақида гап кетяптими?

    Манн, Йоҳанн, Прусс каби киши номлари ҳақида ҳам шундай фикр айтиш мумкин. Уларни ҳам Ман, Йоҳан, Прус деб ёзган афзал.

    Хуллас, ўзи талаффуз этилмайдиган ва ўқувчини чалкаштирадиган ҳарфни сақлаб қолишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ.

    Албатта, масалага консерватив ёндашилса, ҳеч нарсани ўзгартиришнинг кераги йўқ. Ҳамма ўрганган, одатланиб қолган йўлни тутаверган маъқул. Қолаверса, бу сал майдароқ масала ҳам бўлиб кўриниши мумкин. Лекин бундай қараш билан янгиланиш ва яхшиланишларга эришиб бўлмайди. Имло — бизники. Унинг қулай, мантиқли ва тилимизга мос бўлиши энг биринчи галда ўзимизга керак. Имлодаги мустақиллик — шахсий, миллий мустақиллигимизнинг бир парчаси. 

    18.08.2021, 09:06   Изоҳ (0)   104329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.