ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь—июль ойларида жами 2113 нафар Ўзбекистон ва чет эллик фуқаро ўртасида никоҳ қайд қилинган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижлик куёвларга турмушга чиққан бўлса, 841 та ҳолатда чет эллик қизлар Ўзбекистонга келин бўлди.
Куёвларнинг энг кўпи Россия, Туркия, Жанубий Корея, АҚШдан, энг кўп келин Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон фуқаролари бўлган.
Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555 та никоҳ қайд этилган. Энг кўп қуда-анда бўлган ҳудудлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўлиб, жами 1517 та ҳолатда икки қўшни ҳудудлар ўртасида никоҳ қайд этилган.
Бундан аввал Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ва Ўзбекистон байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қургани, Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 60 ёшдан ошган аёллар орасида 152 та никоҳ ҳолати қайд этилгани ҳамда Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 19 мингдан ортиқ оила ажрашгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)