• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: «Тонировка» учун жарима адолатсиз ўрнатилган

    «Адолат» социал демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов «тонировка» масаласида ўз фикрини билдириб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг таъкидлашича, аҳолининг ойналарни қорайтиришга рухсат йўқлиги ва жарима миқдорининг юқорилигига билдираётган эътирозлари асосли ва ўринлидир.

    «Аввал ҳам партиямиз томонидан ‘тонировка’ масаласи кўтарилгани кўплаб аҳоли вакиллари томонидан илиқ кутиб олинди. Бу инсонларнинг кўнглидаги гап бўлиб чиққани ҳақида эътирофлар қабул қилдик. Ижтимоий тармоқларда ўтказган сўровномаларимиз ҳам кўпчилик бепул ‘тонировка’ тарафдори эканини кўрсатди.

    Ушбу мавзу нечоғлик долзарблиги кундек равшан эканлигига қарамай ҳамон масала ечимини топмаган савол остида турибди. Ваҳоланки, ҳайдовчиларнинг ойналарни қорайтиришга рухсат йўқлиги ва жарима миқдорининг юқорилигига билдираётган эътирозлари асосли ва ўринлидир.

    Юртимизга серқуёш таърифи берилиши бежиз эмас. Жазирама ёз ҳамда куз ва баҳор фаслида қуёш мўллиги об-ҳаво билан боғлиқ ноқулайликларни туғдиради. Офтоб тиғида қолиш, қуёшнинг ультрабинафша нурларини меъёрдан ортиқ қабул қилиш соғлиқ учун зарарлигини тиббиётчилар тасдиқлайди.

    Қайд этилишича, меъёридан ортиқ офтобнинг инсон организмига салбий таъсири бир қанча зиёнлар қаторида меҳнат унумдорлигини ҳам тушириб юборади. Бунинг олдини олиш учун қуёшдан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланишга катта аҳамият бериш тақозо этилади», — дейди номзод.

    Мавзуга доир: «Тонировкани ёз ойлари учун бепул қилинг» — Дониёр Ғаниев

    Абдуҳалимовнинг қайд этишича, айрим жарима миқдори билан солиштирганда рухсатсиз «тонировка» учун белгиланган жарима адолатсиз ўрнатилган.

    «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган айрим турдаги жарималарнинг миқдорлари ва уларни бир-бири билан ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан солиштирганда бу борада жарималарнинг адолатсиз ўрнатилганини кўришимиз мумкин.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2-моддасига кўра маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида бошқа бир қатор устувор вазифалар билан бирга ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.

    Шу ўринда савол туғилади. Автомобиль ойналарини қорайтириш орқали офтоб нуридан ҳимояланиш кундалик зарурат экан, нега бу ҳаракат катта миқдорда жарима билан жазоланмоқда?

    Шу кеча-кундузда ‘тонировка’ учун жарима 6 миллиондан ортиқ суммани ташкил қилмоқда. Бу ҳуқуқбузарлик бошқа ижтимоий хавфи юқори бўлган ҳуқуқбузарликлардан кам.

    Масалан, тезликни 40 километрдан оширганлик учун 2,2 миллион сўм, яъни уч баравар кам жарима белгиланган. Ахир тезликни ошириш, яъни йўлда 150—200 километр/соат ҳаракатланишнинг оқибати оғир, ҳатто одамлар ўлимига олиб келиши мумкин ва олиб келмоқда, биз буни сиз билан кунда ижтимоий тармоқларда кузатиб боряпмиз.

    ‘Тонировка’ эса деярли хавф туғдирмайди. Ваҳоланки, агар пулини тўласангиз, умуман бу ҳуқуқбузарлик қонуний бўлади қолади.

    Яна тақрибан оладиган бўлсак, қизил чироққа ўтиш жаримаси 4,9 миллион сўм, йўл ҳаракати қоидасини бузиб, енгил тан жароҳатини етказган шахсга 1,7 миллион сўмгача жарима солинади. Кўриб турганингиздек, светофорга қараб ҳаракатланмаслик ёхуд йўловчига дахл кўрсатиш ‘тонировкаъдан кўра аҳамияти ва моҳияти паст ҳолатдек баҳоланмоқда. Зарурат ҳисобланмиш ойна қорайтиришга эса жарима адолатсиз қўлланилмоқда. Ҳайдовчи ва йўловчининг талаб ва эҳтиёжи ҳисобга олинмаяпти.

    Кунига барчамиз ижтимоий тармоқларда тезликни ошириш ёки светофорнинг «қизил» чироғига ўтиб кетиш оқибатида аянчли ҳолатлар юз бераётганлигини кўриб турибмиз. Рухсатсиз ‘тонировка’ оқибатида эса бирон-бир шахсга зиён етганини тасдиқловчи маълумот мавжуд эмас. Бундай ҳолат бўлмасин ҳам.

    Тегишли қарор билан ‘тонировка’ рухсатномасини олиш учун катта миқдорда бир ташкилотнинг ‘чўнтагига’ тушадиган пулни тўламаганлик учун бу даражада катта жарималарнинг ўрнатилиши адолатсизлик. Ахир инсон соғлиғи ва ҳаёти ҳар қандай ташкилотнинг иқтисодий манфаатидан устун туради-ку!?

    Шундай экан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қайд этилган жарималарни қайта кўриб чиқиш фурсати етди. Зеро, адолатга зид нормалар ўз кучини йўқотиб, ўрнини халқчил меъёрларга бўшатиб бериши шарт. Биз ижтимоий адолат тарафдоримиз», — дейди Баҳром Абдуҳалимов.

    Бундан аввал Баҳром Абдуҳалимов мажбурий эмлаш назарда тутилган қонунга эътироз билдиргани ҳамда ободонлаштириш ходимларини уйида ишлатгани айтилган прокурорни танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

    17.08.2021, 22:34   Изоҳ (0)   53793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

    17.08.2021, 22:10

    Наманганда тўхтаб турган Nexia’га келиб урилган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

    17.08.2021, 21:42

    Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан Афғонистондаги сиёсий вазиятни муҳокама қилди

    17.08.2021, 21:26

    Қаршида чемпион йигит ўлдирилди. Унинг ўлимида айбланаётган 6 нафар шахс қамоққа олинди

    17.08.2021, 21:11

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

    17.08.2021, 20:44

    Урганчда Malibu ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, улар билан жанжаллашди

    17.08.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.