Жиззах вилоятида белгиланган меъёридан ортиқча юк ортган «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида ортиқча юк ортилган юк машинаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Видеодан кўриш мумкинки, ағанаб ётган юк машинаси экскаватор ёрдамида турғизилган.
Аввалроқ Тошкентда Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетгани, Тошкентда йўловчилар бўлган «Газель» ЙТҲга учраб ағдарилгани, Бухорода Matiz бошқарувни йўқотиб, оқар сувга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани, Паркентда тормози ишдан чиққан Howo юк машинаси 7 та автомобиль билан тўқнашгани тўғрисида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)