• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо беришга рози бўлди ва мамлакатни тарк этди

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо беришга рози бўлди ва мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда Тожикистоннинг Asia-Plus агентлиги Ғани маъмурияти амалдорларидан бири Сажад Нуристонийга таяниб хабар бермоқда.

    Унинг сўзларига кўра, Ашраф Ғанига унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб ва маъмурият раҳбари Фазл Маҳмуд Фазлий ҳамроҳлик қилмоқда. Нуристоний қайд этишича, Ғани дастлаб Тожикистонга боради, сўнг учинчи мамлакатга учиб кетиши керак, аммо қайси мамлакат экани ҳозирча номаълум.

    Мамлакатда ўтиш даври ҳукумати раҳбари мажбуриятларини Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Аҳмад Жалолий ўз зиммасига олади.

    Аввалроқ «Толибон» истеъфо бериши кутилаётган президент Ашраф Ғанидан ҳокимиятни қабул қилиб олмаслигини маълум қилган эди.

    Шунингдек, Россиянинг Кобулдаги элчихонаси вакили Никита Ишченко Ашраф Ғани президент саройидан қочиб кетганини маълум қилган.

    Афғонистон ҳукумати ҳозирча президентнинг мамлакатни тарк этгани ҳақидаги маълумотни изоҳлаганича йўқ.

    Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай аҳолига «Толибон» ҳаракати ҳужумларига қарамасдан, мамлакат ҳудудини тарк этмасликка ваъда берди. Бундан ташқари, у фуқароларни уйда қолишга чақирди. Айни пайтда вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилинмоқда, деди у.

    Афғонистон ҳукумати делегацияси эса мамлакатнинг Миллий ярашув бўйича олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла билан биргаликда «Толибон» ҳаракатининг сиёсий идораси билан келишувга эришиш учун Қатарга жўнаб кетади.

    Абдулла Абдулла «Толибон» вакиллари ва Кобулдаги ҳукумат ўртасида воситачи бўлиб қатнашади.

    Али Аҳмад Жалолий ким?

    У 80 ёшда, Кобулда туғилган. «Америка овози» радиостанцияси собиқ журналисти. 1982 йилдан 2003 йилгача Афғонистон, Эрон ва Марказий Осиёдаги пушту, дари ва форс тилларидаги радиоэшиттиришларга раҳбарлик қилган. Афғонистоннинг Германиядаги элчиси бўлиб ишлаган. 2003 йилдан 2005 йил сентябргача Афғонистон Ички ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган.

    2005 йил октябридан бошлаб Вашингтон Миллий мудофаа институти ҳузуридаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар марказининг хизмат кўрсатган профессори ҳисобланади. Бир нечта китоблар, шу жумладан, уч жилдли Афғонистон ҳарбий тарихи муаллифи. 1987 йилда АҚШ фуқаролигини олган.

    Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудини тўлиқ ўз назорати остига олганини эълон қилди. Ҳаракат Афғонистонни тарк этмоқчи бўлган барча чет элликлар Кобул аэропорти орқали мамлакатдан тўсиқсиз чиқиб кетишига ваъда бермоқда. Қолиш истагида бўлганлар эса ҳаракат вакилларига учрашиб, рўйхатдан ўтиши керак.

    Шунингдек, «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгач, матбуот ва аёллар учун ўз шартларини эълон қилди. Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳукмронлиги остида аёллар таълим олиши ва ишлаши, журналистлар эса ҳодисаларни танқид қилиши мумкин бўлади.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

    15.08.2021, 18:58   Изоҳ (0)   77130
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгач, матбуот ва аёллар учун ўз шартларини эълон қилди

    15.08.2021, 18:33

    «Толибон» Афғонистондаги хорижликлардан мамлакатни тарк этиш ёки рўйхатдан ўтишни сўрамоқда

    15.08.2021, 17:11

    Кобулдаги АҚШ элчихонаси ходимлари 36 соат ичида эвакуация қилинади, жараён бошланган. Буюк Британия элчиси ҳам шошилинч равишда бошқа ерга кўчирилди

    15.08.2021, 16:10

    «Толибон» бутун Афғонистонни тўлиқ ўз назоратига олганини эълон қилди

    15.08.2021, 15:27

    «Толибон» террорчиларга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳаракатлар олиб боришга йўл қўймасликка ваъда берди

    15.08.2021, 15:09

    Афғонистон ички ишлар вазири Кобул «Толибон»га тинч йўл билан топширилишига ваъда берди

    15.08.2021, 14:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.