• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Уитни Хьюстон хотирасига бағишланади. Афсонавий юлдузнинг сўниши тарихи

    2021 йилда ажойиб овоз соҳибаси ва фожиали тақдир эгаси Уитни Хьюстон 58 ёшни қаршилаган бўларди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Уитни Хьюстоннинг онаси Сесилия машҳур қўшиқчи бўлган — у ёшлигиданоқ Элвис Пресли билан бирга саҳнага чиққан ва шу сабабдан ҳам шоу-бизнеснинг барча хавфларини яхши тушунган. Сесилия қизининг улкан истеъдодини дарҳол пайқаган, лекин анча вақтгача қизи ҳали тайёр бўлмаган муаммолардан Уитнини ҳимоя қилган. Уитни онаси ва синглиси билан баптист черковининг хорида қўшиқ куйлар, онаси бундай истеъдод харидорларининг қанчасини рад этганини билмас эди. Сесилия Уитни 18 ёшга тўлганида қизини шоу-бизнес оламига олиб кирди: клубларда куйлаган бир неча қўшиқларидан сўнг, кичик Хьюстон кейинчалик қўшиқчининг узоқ йиллик продюсери бўлган Клив Дэвис билан шартнома имзолади.

    Яхши қиз

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Уитни студия учун олтин манбаига айланди. Биринчи альбом — Whitney Houston бир йилидан сўнг Billboard 200 чартида биринчи ўринни эгаллади ва янги овоз соҳибаси «Гремми» мукофотига сазовор бўлди. Иккинчи пластинка платина статусига эга бўлди. Уитни Хьюстон «сўнгги йиллардаги энг ёқимли овозлардан бири» деб эътироф этилди. У нафақат истеъдодли, балки масъулиятли ҳам эди: у ҳар доим интервью ва машғулотларга ўз вақтида келар, спиртли ичимликлар бўлган кечаларда қатнашмас ва умуман ўйин-кулгидан кўра карьерасини ўйларди.

    Бундай «тўғрилиги» учун Хьюстонни ёқтиришмади. 1989 йилда Soul Тrain Music Awards мукофотини топшириш маросимида Уитни норозилик кайфиятидаги ҳуштак садолари остида саҳнага кўтарилди: ҳеч ким мусиқага аҳамият бермади, қўшиқчи аллақачон томошабинларни зериктирган эди. У бундан қаттиқ хафа бўлди .

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Айнан ўша қайғули кечада Уитни Nеw Edition гуруҳи солисти Бобби Браун билан танишди. Геттодан чиққан қора танли 20 ёшли бу йигит отишмаларда иштирок этишга, юлдуз ва ноқонуний боланинг отаси бўлишга улгурганди. Уитни билан тўйдан олдин учрашган уч йили мобайнида Боббининг никоҳсиз болалари учтага кўпайган, лекин у бунга аҳамият бермасди.

    Уитни ва Браунни иккаласи ҳам қашшоқ болаликни бошдан кечиришгани тезда тил топишишларига сабаб бўлди. Ва улар биргаликда омма олдига чиқа бошлашлари билан (Уитни Боббини деб Эдди Мерфини ташлаб кетганди) «яхши қиз» қиёфаси ўтмишда қолди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    1992 йил Уитни Хьюстон учун Бобби Браун билан никоҳи ва Голливуддаги дебют роли билан эсда қоларли йил бўлди. «Тансоқчи» фильмидаги роли учун у энг ёмон актриса сифатида «Олтин малина» мукофотини олди, лекин барибир том маънода у ғолиб эди.  I Will Always Love You қўшиғи Уитни Хьюстонга учта «Гремми» мукофоти ва бутун дунё мухлисларининг муҳаббатини олиб келди. Кўп йиллар давомида бу композиция ҳақиқий «севги мадҳияси»га айланди. Қўшиқнинг бунчалик юракдан ижро этилишининг сабаби бор: фильмни суратга олиш пайтида Уитни Хьюстон ҳомиласидан айрилганди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Қўшиқчининг ёлғиз қизи — Бобби Кристина бир йил ўтиб, 1993 йилда туғилди. Она бўлгач, Уитни қолган яхши хулқ-атворига ҳам чек қўйди ва ҳамма нарсадан воз кечди. «Мени ҳаёти доим шундай бўлган малика деб ўйлайсизми? Мен геттода ўсганман. Ҳа, мен гиёҳванд моддалар қабул қиламан. Аммо бу ижод қилишимга ва яшашимга халал бермайди», — деб тан олган Хьюстон Rolling Stone нашрига берган интервьюсида. 2000 йилда Гавайи аэропортида Уитни ва Бобби Браун юкларидан марихуана топилди. Берилиши керак бўлган жазо ёшларнинг гиёҳвандликка қарши дастури фойдасига катта миқдордаги маблағга алмаштирилди, лекин бу қўшиқчига дарс бўлмади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Уитни «Оскар» тақдирлаш маросимидаги чиқишини барбод қилди, Майкл Жексон мусиқий карьерасининг 30 йиллигида ёмон таассурот қолдирди ва онасининг талабига биноан реабилитацияга ётқизилди. 2006 йил сентябрь ойида Уитни Хьюстон ажрашиш учун ариза берди. Бобби Браун билан биргаликдаги турмуши унинг асосий нарсаси — ажойиб овозига таъсир қилганди. Кўп йиллар давомида чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш натижасида Уитни ва унинг эри энди одатдагидек қўшиқ куйлай олмасдилар: ажрашишнинг асосий сабаби ҳам шу эди.

    Янги ҳаёт

    Уитни барибир аввалгидек яхши қиз бўла олмади. Ҳатто унинг янги альбомидан келган муваффақият ҳам эски Хьюстонни қайтара олмади. Унинг мухлислари ҳали ҳам концерт залларини тўлдирар, I Will Always Love You қўшиғи олқишлар билан қарши олинар, мукофотларга сазовор бўларди, аммо оддий ҳаётда қўшиқчини тез-тез қўлида сигарет ва мартини билан кўриш мумкин эди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ва бу ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. 2010 йилда Уитни Хьюстон дунё бўйлаб гастрол сафарига чиқди, лекин соғлиғи ёмонлашгани сабабли уни тўхтатишга тўғри келди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ўлимидан бироз олдин у навбатдаги реабилитация курсидан ўтди. 2012 йил февраль ойида эса у 54-«Гремми» мукофотини тақдирлаш маросимида қатнашиши керак эди. Маросимга бир ҳафта қолганида —11 февраль куни у меҳмонхонадаги номерининг ювиш хонасида юзтубан ётган ҳолда топилди. Кейинчалик мутахассисларнинг аниқлашича, унинг ёнида оқ кукун — кокаинли қошиқ бўлган. Ўлимидан сал олдин Уитни ўз стилистига шундай деганди: «Мен шунчаки севишни ва севилишни хоҳлайман. Мен ҳеч нарса қарамай, ҳеч қандай шартларсиз Исо каби севишни хоҳлайман».

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Уитнининг ўлимидан уч йил ўтгач, унинг ёлғизгина қизи Бобби Кристина ҳам вафот этди. Ўн саккиз ёшли қиз мия жароҳати туфайли олти ой комада ҳаёт учун курашди, аммо афсуски.... Мазкур фожиада Уитни томонидан ўн икки ёшида асраб олинган Ник Гордон гумон қилинди. Чунки Уитни Никни ўз фарзандидек кўрган бўлса-да, хонанданинг вафотидан кейин ёшлар ўзларини ака-сингил деб ҳисоблашмас эди...

    Мавзуга доир: 

    • «Тансоқчи»: Голливуднинг энг яхши мелодрамаси кадри ортида нималар қолди? (фото)
    • Машҳур хонанда Уитни Хьюстон ҳақида сиз билмаган 10 та факт
    • Малика Диана, Майкл Жексон ва бошқа машҳурларнинг ўлимидан аввал олинган сўнгги суратлари
    • Уитни Хьюстон ҳаёти ҳақида фильм суратга олинади
    • Марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг голограммаси гастрол сафарига чиқади
     

    10.08.2021, 20:58   Изоҳ (0)   22008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қийинчилик билан бўлса-да, нафас оляпман»: қўшиқчи МакSим узоқ вақт комадан кейин биринчи марта мухлисларига мурожаат қилди

    10.08.2021, 15:40

    Машҳур фильмлар қандай тасвирга олингани ҳақида тасаввур уйғотадиган суратлар

    10.08.2021, 11:50

    Эътиқод, хиёнат, машҳурлик ва юлдузлар ажримининг бошқа сабаблари (фото)

    10.08.2021, 08:59

    Instagram: Обид Асомов оиласининг Президентга миннатдорчилиги, Гулчеҳра Эшонқулова нима сабабдан ҳижобга кирди? Азиз Раметов бирга роль ижро этишни истамайдиган ак...

    09.08.2021, 22:25

    Кўл, кўча, ширинлик ва Болливуд юлдузлари номи билан аталган бошқа нарсалар

    09.08.2021, 19:55

    Instagram’да энг кўп пул топадиган юлдузлар рейтинги эълон қилинди

    09.08.2021, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.