Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги қишлоқлар аҳолиси Ўзбекистонда ёндирилаётган ахлаттепалардан азоб чекмоқда. Тутун чегарадан ўтиб, Алпамис батир ва Коктерек қишлоқларини қоплаб олмоқда. Бу ҳақда «Хабар 24» нашри ёзмоқда.

Фото: «Хабар24»

Фото: «Хабар24»

Чегарага яқин жойлашган иккала қишлоқ фуқаролари Ўзбекистон томонидан келаётган қалин тутун шароитида яшашга мажбур, дейилади хабарда. Чегаранинг нариги томонида чиқинди полигони жойлашган бўлиб, у ерда ахлатлар мунтазам ёндириб турилади.

Аҳоли маҳаллий ҳукуматга кўп марта шикоят қилган, аммо улар қўшни мамлакатда юз бераётган вазиятга кучли таъсир ўтказа олмаяпти, дейилади хабарда.

«Кечқурун кўчага чиққинг, бемалол дам олгинг, тоза ҳаводан нафас олгинг келади. Лекин тоза ҳаво йўқ. Чиқишинг билан ҳар томондан ҳид келишни бошлайди», — деди Алпамис батир қишлоғи фуқароларидан бири.

Тутун қишлоқ аҳолисининг саломатлигига ҳам таъсир қилмоқда. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, уларга юрак ва нафас органлари касалликлари бўйича шикоятлар билан мурожаат қилувчилар сони ошган.

«Шундай фуқаролар борки, юқори қон босими ва инсульт билан диспансер ҳисобида туради. Тутун туфайли уларнинг касаллиги ривожланяпти. Бундан ташқари, тутундан ҳомиладорлар ва болалар ҳам қийналяпти. Айниқса, астма ва сурункали пневмонияси борлар», — деди тиббий амбулатория катта шифокори Тасболат Каримов.

Ахлаттепанинг ўзи Тошкентдан 17 км узоқликда жойлашган. У ерга шаҳарнинг тўртта туманидан чиқинди олиб келинади. Муаммони 2019 йилдан буён ҳал қила олишмаяпти. Ўша йили полигонга чегарадош Келес тумани ҳокими, вилоят маслаҳати депутатларидан иборат Қозоғистон делегацияси борган эди. Полигон хусусий мулкда жойлашган бўлиб, унинг эгаси 2021 йил охиригача бу ерда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуришга ваъда берган эди.

Шу йилнинг апрелида ушбу масала икки мамлакат бош вазирлари даражасида кўтарилди. Ўшанда полигонни бошқа жойга кўчириб ўтказиш ҳақида келишувга эришилганди. Яқин орада Туркистон вилояти вакиллари яна делегация тўплаб Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)