Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 16 ёшли Асадбек Самиевнинг ота-онаси ўғли ўзганинг мулкини ўғирлаб келганини кўргач, уни ИИБга топширган. Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатларидан сўнг Асадбек Самиевга нисбатан суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон суди судьяси Бобораҳим Очилов маълум қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, Асадбек Самиев 2021 йилнинг 27 март куни кечки соат, тахминан, 01:00 да амакиси Шерзод Самиевга тегишли «Шейх» кафеси атрофини айланиб, одамлар тарқалишини кузатган. Шундан сўнг ўзи билан бирга олиб келган темир жисм билан кафе эшиги қулфини бузган ва у ерга ғайриқонуний равишда кирган. Кафенинг бар қисмидан амакисига тегишли 1 дона баҳоси 3 миллион сўмлик Aser Packard Bell русумли ноутбукни ўғирлаб, уйига олиб борган.

28 март куни эрталаб Асадбекнинг онаси Робия Пўлатова ўғлининг ўғрилик содир қилганини сезган ва бу ҳақда турмуш ўртоғига билдирган. 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Файзиддин Самиев ўғлининг хатти-ҳаракатидан қаттиқ ғазабга тушиб, ҳолат ҳақида зудлик билан туман ИИБга хабар берган. Олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида вояга етмаган ўсмир ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Дастлабки тергов суриштирув ишлари давомидаёқ ўсмирнинг хатти-ҳаракатлари очиқланган ҳамда фуқаро Шерали Самиевга тегишли ноутбук қайтарилган. Суд иши давомида жабрланувчи амаки айбдор жиянига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Асадбек Самиев Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг «г» банди (ўғрилик) билан айбланган ва қилмишидан пушаймонлиги, ёшлиги, муқаддам судланмагани, етказилган зарар бартараф қилингани инобатга олиниб унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1 миллион 225 минг сўм жарима тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди