Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Nexia ЙТҲга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа ЙТҲ М 39 халқаро автомобиль йўлининг Шеробод туманидан ўтувчи 1401-километрида юз берган. Nexia ҳайдовчиси Термиз шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида дастлаб йўл четидаги бетон тўсиққа, сўнг симёғочга урилиб тўхтаган.
Оқибатда машинанинг олд ўриндиғида кетаётган йўловчи олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.