Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқаро яшаш уйида каннабис етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Маълум қилинишича, 7 август куни Жомбой тумани «Олмазор» маҳалласида яшовчи 26 ёшли Б.Э.нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди.

Тинтувда ушбу шахснинг томорқасидан 2160 туп каннабис ўсимлиги экилганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан ташқари, ушбу ҳовлидан 512 туп қуруқ ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик воситалари, уйидаги овқат пишириш печи ичидан 100 грамм каннабис уруғи сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан аввал бухоролик ҳайдовчи кўп миқдордаги гиёҳванд модда билан қўлга олингани, Фарғонада Тожикистондан қарийб 2 кг гашиш олиб ўтган шахс ва унинг шериги ДХХ ходимлари томонидан ушлангани ҳамда Фарғонада олма боғида каннабис етиштирган фуқаро аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар