2 август куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Исландиянинг шарқий соҳилида Атлантика пуффинига ҳужум қилиб, ўлжа талашётган чағалай.

Фото: Legion Media

Кабулда афғон аёллари қаршисида «Толибон» режими нозик жинс вакилларига нисбатан инсон ҳуқуқларини бузаётгани ҳақида маруза қилаётган фаол.

Фото: AFP

Грузияда халқаро Агиле Спирит 2021 ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.

Фото: EPA

Боливиянинг туб аҳолиси ер ва унумдорлик маъбудасига анъанавий қурбонлик келтирмоқда.

Фото: «ТАСС»

Мексикадаги метро вагонида Санта Муэрте (Муқаддас ўлим) ҳайкалларини кўтариб турган икки йигит.

Фото: Shutterstock

Лондондаги Қироллик зарбхонаси Алиса мўъжизалар мамлакатида китоби қаҳрамонлари – Твидледум ва Твидледи тасвирланган 5 фунтлик танга чиқарди.

Фото: ПА

Кениялик деҳқон Амина Гуё уйининг ёнидаги ер участкасида куннинг асосий таомини тайёрлаш учун ноҳот ва унинг баргларни йиғяпти. Амина Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланаётган чигиртка босқинидан кейин тиклаш ишларининг қатнашчиларидан бири ҳисобланади.

Фото: Getty Images

ЛДП раҳбари Владимир Жириновский Москвадаги Россия армияси, авиацияси ва флотига кўнгилли кўмаклашиш жамиятининг бўлимига ташриф буюрди.

Фото: EPA

Идлибда мухолифат назорати остидаги ҳудудда яшаётган Нура Хеймиш ва унинг оиласи.

Фото: Getty Images

Барселонада шаҳри устидаги ёмғирли булут ва яшин.

Фото: Getty Images

Россия шаҳарларида Ҳаво-десант кучлари куни нишонланди.

Фото: EPA

Исроилда 60 ёшдан ошган одамларни Pfizer-BioNTech вакцинасининг учинчи дозаси билан эмлаш бошланди.

Фото: «ТАСС»

Олимпиадада уч ҳатлаб сакраш бўйича аёллар ўртасидаги мусобақада қатнашаётган спортчи Руги Диалло.

Фото: Getty Images

Хитой ҳукумати COVID-19 тарқалишини тўхтатишнинг ҳали бери иложи йўқлигини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Россияда коронавирус пандемияси туфайли ички туризмга талаб ошди. Суратда: Липецк вилоятидаги Кудйкина Гора табиий боғи.

Фото: EPA

Берлиндаги коронавирус чекловларига қарши 13 марта норозилик намойиши ўтказилди. Сўнги кунги намойишларда 600 га яқин одам ҳибсга олинди.

Фото: Getty Images

Сицилиядаги Этна вулқонинг отилиши.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Шанси провинциясидаги ботқоқ ерлардаги миллий боғида ўсган нилуфар гуллар.

Фото: Getty Images

Германиядаги кунгабоқар даласи узра қуёш ботяпти.

Фото: Getty Images

Грецияда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда, мамлакатнинг кўп жойларида ҳаво ҳарорати 42 даражага етди.

Фото: EPA

Туркиядаги Бодрум шаҳрининг турар жой бинолари ва бир нечта меҳмонхоналар жойлашган шарқий чеккасида ёнғиннинг хавфлу ўчоғи пайдо бўлди.

Фото: Getty Images

Кучли шамол Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг хизмат соябонини тескари қилиб юборди. Уэльс шаҳзодаси Чарльз эса вазир билан нима содир бўлаётганидан бехабардек ўтирибди.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: