Бундан тўрт йил аввал Элла ва Александр исмли эгизакларнинг ота-онаси бўлишга муваффақ бўлган Жорж ва Амал Клунининг оиласида иккинчи марта ҳам эгизак фарзандлар дунёга келади.

Фото: «Домашний очаг»

Бундан бир неча йил аввал юлдузли жуфтликнинг жиддий жанжаллашиб қолгани ва фарзандларини олиб Сардинидаги уйига кетган Клуни хоним турмуш ўртоғи билан алоқага чиқишдан бош тортгани ҳақида хабар тарқалган. Аммо ушбу воқеа тўқима бўлиб чиққан: машҳурларда ҳаммаси жойида ва уларнинг оиласида такрор эгизак фарзандлар дунёга келади.

«Улар яна эгизакли бўлади. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойида бўлган Амал аллақачон оммага кўриниш бера бошлаган, тез орада кўпчилик унинг ҳомиладорлигидан хабар топади. Жоржнинг ҳаяжондан боши айланган, дўстларига яқинда болали бўлишлари ҳақида айтиб беришни кутиб туролмаяпти. У жуда ҳам фахрланган, Амал эса хурсандчиликдан порламоқда», — деган 60 яшар Клунининг атрофидагиларидан бири.

Фото: «Домашний очаг»

Маълум қилинишича, болалар 43 ёшли онасининг ҳомиладорлиги ҳақида 2021 йил 6 июнда — ўзларининг туғилган кунида хабар топган. «Элла сингилли бўлишни истаган, шу сабаб ҳамма жажжи қизалоқ туғилишига умид қилган. Аммо улар ўғил ёки қиз бўлишидан қатъи назар, хурсанд бўлади, асосийси болалар соғлом бўлса бўлгани», — деган юлдузли оилага яқин манбалардан бири.

Актёр тез орада фарзандли бўлиши ҳақидаги янгиликни яқин дўстлари учун ташкиллаштирган кечки овқат вақтида айтган. Ушбу хабарга жавобан барча илиқ тилаклар билдирган.

Фото: «Домашний очаг»

Амални қайта ҳомиладор бўлиши мумкинлигига жуфтликнинг ишончи комил бўлмаган. «Буни Жорж ва Амал ҳақиқатан ҳам хоҳлаган, аммо уларнинг ёшида ҳеч қандай кафолат бўлмаган», — деган инсайдер, шунингдек, улар хурсандлигидан еттинчи осмонда учаётганини қўшимча қилган: «Бу жуда ҳам мароқли. Жорж кўп болали бўлишни исташи ҳақида очиқчасига маълум қилганди. Биттада иккита фарзанднинг дунёга келиши ғоят зўр».