Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Волонтёрлар Зангиотадаги коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган касалхоналарга сув сотиб олиш учун маблағ йиғишни йўлга қўйди. Беморларнинг қариндошлари маълум қилишича, фавқулодда сув етишмовчилиги мавжуд, деб ёзади Facebook’даги Виктор Друккер исмли фойдаланувчи.

Фото: Facebook / @ViktorDrukker

Фото: Facebook / @ViktorDrukker

«Зангиотадаги касалхона шифокорларига кичик, аммо беморлар учун муҳим бўлган муаммони ҳал этишга кучимиз етади. Ва бу ажабланарли эмаски — сув. Оддий ичимлик суви, сиз ҳар куни музлаткичдан оладиган, ёки дўкондан харид қиладиган, кулердан стаканга қуйиладиган сув. Атрофга қарамай ичасиз. Уларда эса фавқулодда сув танқислиги кузатилмоқда. Мавжуд сув — биз кундалик ҳаётда жўмракдан оқадиган ‘қаттиқ’ деб атовчи сувимиз бўлиб, уни қайнатишга улгуришмаяпти. Қайнатилмаган ва қайта ишлманмаган сув табиийки кучсиз организмга зарар етказади, акс ҳолда бутилкадаги фильтрланган сувни нега харид қилардик?!», — дея мурожаат қилади Facebook’даги фаоллар.

Таъкидланишича, Зангиотадаги касалхонада даволанаётган беморларни ичимлик суви билан таъминлаш учун ҳар куни 300 блок сув керак — бу 4 миллион сўмга яқин пул дегани.

Ушбу хабарни ёзиш вақтида йиғилган маблағ 3,3 миллион сўмдан ортиқни ташкил этган, волонтёрлар сувнинг биринчи партиясини етказиб беришни ташкиллаштирган.

Фото: Facebook / @ViktorDrukker

Фото: Facebook / @ViktorDrukker

Хабарда таъкидланишича, ҳозирда бир бутилка сувни бир кунда уч киши ичмоқда. Шунингдек, волонтёрларнинг қўшимча қилишича, сув билан боғлиқ тақсимлаш марказлари — «Ўзэкспомарказ», «Ёшлик» ва «Универсал» спорт комплексларида ҳам кузатилмоқда.

Маблағ йиғилаётган пластик картага оид маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда ташкил қилинган коронавирус бўйича Call-марказларга кунлик мурожаатлар сони бир ойда 5 маротабага ошгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди