• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мамлакатда биринчи марта нишонланаётган Халқлар дўстлиги куни билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати билан табриклади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Табрик матни қуйида тўлиғича тақдим этилади:

    Муҳтарам ватандошлар!

    Қадрли дўстлар!

    Сиз азизларни бутун Ўзбекистон халқини мамлакатимизда биринчи бор нишонланаётган байрам – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг қарорига мувофиқ, 30 июль – бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланиб келади. Ўзбекистонда шу йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан ушбу сана Халқлар дўстлиги куни деб белгиланди. Бу байрамнинг таъсис этилиши бутун республикамиз аҳолисининг айни кўнглидаги иш бўлди.

    Бизнинг қадимий ва қутлуғ заминимиз кўп асрлар давомида Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашиб, турли цивилизация ва маданиятлар ўзаро муносабатга киришган, нафақат савдо, балки гуманитар алоқалар амалга оширилган марказ бўлиб келган. Бу ерда ёнма-ён яшаган турли халқлар, маданият ва динлар вакилларининг айнан дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари минтақамизнинг маданий ривожи учун қудратли омил бўлган.

    Чиндан ҳам, бизнинг аждодларимиз оғир замонларда авваламбор кўпмиллатли халқимизнинг бирлиги ва жипслиги, фидойилиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглигига таяниб, барча синов ва машаққатларни енгиб ўтган.

    Ўзбекистон – улкан имконият ва ресурсларга эга бўлган мамлакат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.

    Биз бундай бебаҳо бойлик билан ҳақли равишда фахрланамиз ҳамда давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини мамлакатимиздаги дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга йўналтирамиз.

    Мустақил Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялараро тотувлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш, ёш авлодни бағрикенглик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди.

    Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари, миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани муҳрлаб қўйилган. Уларга ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

    Кейинги йилларда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ўзининг сифати ва маъно-мазмунига кўра янги, яна-да юксак босқичга кўтарилди.

    Бугун биз ўз олдимизга Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсадни қўйдик. Ҳеч шубҳасиз, бу борада жамиятимизда қарор топган дўстлик ва бирдамлик муҳити мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, ислоҳот ва янгиланишлар йўлидан изчил илгарилаб бориш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишнинг мустаҳкам асосидир.

    Ҳурматли дўстлар!

    Сизларга маълумки, биз Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсати концепциясини қабул қилдик. Бу ҳужжат ушбу йўналишдаги изчил ишларимизнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим ҳуқуқий пойдеворига айланди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани барчамизни қувонтиради. Улар барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг равнақи ва гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

    Юртимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар ўз фаолиятини эркин амалга оширмоқда. Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни яна-да уйғунлаштиришда 150 та миллий маданий марказ катта рол ўйнамоқда. Уларнинг кўп қиррали фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни йўналтирмоқда, турли субсидия ва грантлар ажратилмоқда.

    Тошкентда Дўстлик боғи ташкил этилмоқда. Пойтахтимиз ва ҳудудларимизда барпо этилган Дўстлик уйлари фуқароларимизни ўз бағрига чорлайдиган марказларга айланмоқда.

    Давлат таълим муассасаларида ўқув ишлари 7 тилда олиб борилмоқда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатув ва эшиттиришларини 12 тилда бериб бормоқда.

    Биз сўнгги йилларда чет элларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан алоқаларни кучайтиришга алоҳида аҳамият бермоқдамиз. Ушбу йўналишда чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

    Биз барчамиз мамлакатимизда яшаб, Ватанимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари, жумладан, миллий маданий марказларнинг раҳбарлари ва фаолларини яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

    Бу ҳақда сўз юритганда, Виктор Пак, Маргарита Филонович, Галина Мелникова, Владимир Бойко, Виктория Акилова, Раҳматулла Жабборов, Ришат Набиуллин, Гуландом Субҳонова, Ҳанифа Солиҳова, Умризоқ Қувватов, Серикбай Усенов, Кайкеп Алиева, Темур Кападзе каби ёш авлодимизга ўрнак бўлиб келаётган таниқли жамоат арбобларининг номларини алоҳида тилга олишни истардим.

    Қутлуғ байрам – Халқлар дўстлиги куни арафасида турли миллатга мансуб фуқароларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

    Фурсатдан фойдаланиб, уларни чин дилдан табриклаб, барчасига чуқур миннатдорлик билдираман.

    Муҳтарам ватандошлар!

    Бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида миллатлар ва конфессиялар ўртасида кескинлик кучайиб бормоқда. Бундай таҳликали шароитда биз биринчи навбатда жамиятимиздаги тинчлик, барқарорлик ва фуқаролараро тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз, фарзандларимизни кўпмиллатли халқимизнинг юксак маънавий-ахлоқий қадриятлари руҳида тарбиялашимиз зарур.

    Ҳурматли дўстлар, барчангизни яна бир бор Халқлар дўстлиги куни билан табриклайман.

    Ишончим комилки, ушбу байрам юртдошларимиз қалбида мустаҳкам ўрин эгаллайди ва ҳаётимизда эзгу анъанага айланади.

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, ютуқ ва омад, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.

    Гўзал ва бетакрор юртимизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, кўпмиллатли Ўзбекистон халқига бахту саодат ёр бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Маълумот учун, 30 июль — Халқаро дўстлик куни. Ушбу кун 2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган. Мазкур масала бўйича резолюцияда «халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни илҳомлантириши ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар яратиш имкониятини яратиши мумкин», деб таъкидланган.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатда 141 миллий маданий марказ мавжуд.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фуқароларни мукофотлагани ҳақида хабар берилганди.

    30.07.2021, 21:12   Изоҳ (0)   27168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термизда афғонистонлик қочқинлар учун лагер қурилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    30.07.2021, 20:41

    Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади

    30.07.2021, 20:11

    Қўқонда бир-бирига туташ 5 та хонадонда ёнғин содир бўлди

    30.07.2021, 19:33

    Хоразмда тотализатор орқали қўлга киритган 4 та уй ва 3 та машинани фарзандлари номига расмийлаштирган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

    30.07.2021, 19:09

    ТИВ Ўзбекистонга келган туристда коронавирус аниқланса, у ўз юртига қайтарилишини маълум қилди

    30.07.2021, 18:56

    Шавкат Мирзиёев талабаларга ажратиладиган таълим кредитига оид қарорни имзолади

    30.07.2021, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.