Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Қ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро С.га Қирғизистоннинг Жалолобод давлат университетининг 1-курсини тамомлагани ҳақида маълумотнома олиб бериш ва ушбу маълумотнома орқали Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига фуқародан 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Сурхондарё ва Фарғонада фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул сўраган талабалар ушлангани, Қорақалпоғистонда 23 минг доллар эвазига Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани ҳамда Тошкентда фуқаронинг Қозоғистондаги ўқишини Самарқанд тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди