АҚШда бошпанасиз ҳайвонлар сақланадиган муассасадаги тўртта мушук Наггец лақабли итни қуршаб олди. У хона бурчагида тинчгина дам олаётган бўлган, бироқ нотаниш меҳмонлар унинг тинчини бузишга қарор қилган, деб ёзади Meduza.

Кадр: YouTube

Наггец муаммога эътибор қаратмасликни маъқул кўрган: аввалига у шунчаки қўрқиб кетиб вазиятни кузатган, кейин эса деворга термилишни бошлаган ва шундан сўнггина узоқроққа қочиб кетган.

Наггец — тинч ва доно ит бўлиб, 10 ёшда. Итнинг эгаси ундан кўпинча бошқа ҳайвонларни муҳитга кўниктиришда фойдаланади. Масалан, видеодаги каби кўчадан олиб келинган тўртта мушук каби. Наггец барча нарсага чидайверади, ҳатто тишламайди ҳам.

Ижтимоийлашув муваффақиятли ўтган — мушуклар ҳамма итлар ҳам улар билан жанжаллашиш ниятида эмаслигини тушуниб етган.

Аввалроқ австралиялик шифокор мижозларининг итлари учун Instagram’да аккаунт очгани, у коронавирусга тест топширгани келган хўжайинини кутаётган жониворларни суратга олаётгани тўғрисида хабар берилганди.