Бир ойдан ортиқроқ вақт давомида коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанда Марина Абросимованинг аҳволи кундан кунга ёмонлашаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда МакSим оғир ҳолатдан аста-секинлик билан чиқмоқда. Хонанданинг соғлиғи яхшиланаётгани ҳақда унинг менежери Маргарита Соколова маълум қилган, деб ёзади «Lisa.ru».
Унинг таъкидлашича, организм касалликнинг оғир шаклига қарамай, тинимсиз курашмоқда ва ҳаммаси, албатта, яхши бўлишига шубҳа йўқ.
https://www.instagram.com/p/CRrS9SLBGlM/?utm_source=ig_embed&ig_rid=e7c934ac-07d2-47da-a6e1-62cecb27886d
«Албатта, касаллик ўзгариши мумкин, аммо биз ортга эмас, балки яхшиланишга ҳаракат қилмоқдамиз — бу бугунги ҳақиқатдир», — деб ёзади Маргарита Соколова. Шунингдек, у бефарқ бўлмаганларнинг барчасига миннатдорлик билдирган ва бундай қўллаб-қувватлаш билан хонанда, албатта, соғайиб кетишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)