• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жамият пулига бинолар қуриб, бу бизга фойда келтиради, деб ўйлаймиз». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «карго-культ» ғояси ҳақида

    Иқтисодчи ва блогер Беҳзод Ҳошимов «Улар» лойиҳасининг навбатдаги сонида «карго-культ» ғояси ҳақида фикр билдирди. У ушбу ғоя ҳақида «Дорога к свободе. Беседи с Кахой Бендукидзе» китобида ўқиганини айтиб ўтган, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    «Карго-культ» — ўзи учар жисмлар ҳамда ҳаво худоларига ишонишни тарғиб қилувчи эътиқод. XIX асрларда Микронезия аҳолисига ғарб мамлакатлари томонидан самолётлар орқали озиқ-овқат маҳсулотлари юборилган. Бунинг оқибатида эса микронезияликлар «самолётлар бизни боқади», дея уларнинг кичик моделларини ясаб, унга сиғина бошлашган.

    «Ўша қабиладагилар самолётларнинг ҳайкалларини ясашган. Чунки самолёт уларни боққан. Бендукидзенинг (Каха Бендукидзе — грузиялик тадбиркор ва давлат арбоби — таҳр.) фикрича, биз совет тизимидан чиққан инсонлар ҳам катта ‘карго-культ’да яшаяпмиз. Масалан, мен бир вилоятга борганимда у ердаги бир одам бирор бинони кўрсатиб, буни ҳоким қурган, дейди. Ҳоким қурувчимас, меъмормас, қандай қилиб йўқ нарсани бор қилади ҳоким? Биз давлатни ‘карго-культ’ каби қабул қиламиз. Ҳоким пулни ишлаб чиқармайди, у ойликка ишлайдиган бюрократ. У шифохона қуролмайди ёки болалар боғчаси қуролмайди. У фақат жамиятнинг пулини тақсимотини қилади. Яъни бизнинг уларга нисбатан ‘карго-культ’имиз бор», — дейди Беҳзод Ҳошимов.

    Иқтисодчининг таъкидлашича, иккинчи «карго-культ» бу — ўзбекча «карго-культ».

    «Биз келажакда пул оламиз деб, худди Микронезияда самолёт қуришгани каби тижорий ташкилотлар қурамиз. Заводлар, фабрикалар, бизнес марказлар… Масалан, Тошкентдаги НБУ (Миллий банк — таҳр.) ёнида жойлашган бизнес марказ ҳам ‘карго-культ’га ўхшайди. Биз биламизки, чет элда шунақа банклар, бинолар бор. Биз ҳам шундай қилсак бойиб кетамиз, деймиз. Бизга Микронезиядаги самолёт кулгили кўриняпти, аслида бизда ҳам худди шунақа самолёт кўп», — дейди у.

    Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон, асосан, халқ хўжалиги объектлари, масалан, заводлар, меҳмонхоналар, осмонўпар бинолар қуришини айтиб ўтди. «Бизнинг ҳам ўша ‘карго-культ’чилардан принципиал фарқимиз йўқ. Биз ҳам жамият пули эвазига қурамиз-да, шу нарса бизга фойда олиб келади, деб ўйлаймиз. Биз моҳиятни суратга алмаштиряпмиз», — дейди иқтисодчи.

    Иқтисодчининг айтишича, Андижон вилоятининг Асака туманидаги автомобиль заводи ҳам «карго-культ». «Завод бўлса, пул бўлади, деб ўйлаймиз. Пул — пулдек туриши керак», — дея қўшимча қилади у.

    «Менинг хоҳишим шуки, ўзимизга бут ясаб қўймайлик. Кўп динларда Мусо алайҳиссаломни Мисрдан кетиши ҳақида айтилган воқеа бор. Маъно қанақа бўлади: улар ўзларига бут қуриб олишади ва 40 йил чўлда айлантириб юради. Сабаби ўша ‘карго-культ’ни яратмаслик. Сизлар ўзларингизга сигир яратиб олдинглар. Сизларга неъматни берадиган у сигир эмас, дейди Мусо. Биз ҳам шунақа сигирлар қилиб оляпмиз. Ўзи пулимиз йўқ, ўша ҳикояда ҳам пули бўлмайди, лекин бор пулидан сигир яратиб олишади. Бизда ҳам ҳамма ёқда сигир», — дея таъкидлайди Ҳошимов.

    Мавзуга доир:

    • «Америкаликларнинг иқтисодий билимлари яхшилиги — миф». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов билан интервью
    • «Статистика сохта бўлганидан кўра яширилгани яхшироқ» — Беҳзод Ҳошимов

    27.07.2021, 11:45   Изоҳ (0)   15232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилинди

    27.07.2021, 11:32

    Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлиси 30 июль куни ўтказилади

    27.07.2021, 11:20

    АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади

    27.07.2021, 11:08

    Ўзбекистонда бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд. Касалхоналардаги беморлар сони кетма-кет иккинчи...

    27.07.2021, 10:48

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 145 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    27.07.2021, 10:26

    Қарши халқаро аэропортидан Россияга учиши керак бўлган самолётнинг юки оғирлиги сабаб рейс қолдирилди. Чипта сотиб олган йўловчилар сарсон бўлмоқда

    27.07.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 37 млн донадан ортиқ мевали дарахт кўчати экилди

    Ўзбекистон | 17 июл, 14:56

    Тайван қўшинлари Хитой босқини пайтида метродан фойдаланиш бўйича тарихда илк бор машғулот ўтказди

    Дунё | 17 июл, 14:49

    Роналду “Ан-Насср” раҳбариятидан “Ливерпуль” футболчисининг трансферини сўради

    Спорт | 17 июл, 14:38

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.