«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:13, 26.07.2021 26805

Токио—2020. Никита Рафалович Рио Олимпиадаси совриндорини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпиадада 26 июль куни таэквондо мусобақалари ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон вакили Никита Рафалович чорак финалда озарбайжонлик Милад Бегини 12:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинларининг ярим финалига йўл олди.

Қайд этиш жоиз, Милад Беги 2 карра жаҳон чемпиони ва Рио—2016 Олимпиадасининг совриндори ҳисобланади.

Никита ярим финалда иорданиялик Салеҳ Элшарабатига қарши баҳс юритади. Жанг Тошкент вақти билан соат 12:45 да старт олади.

Рафалович 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесни 17:7 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

25 июль куни ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов Олимпия ўйинлари олтин медалига сазовор бўлганди.

Бошқа янгиликлар