Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига элтувчи А-373 трассасида ялпи ҳашар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фото ва видеолар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда аёллар катта йўл бўйини тозалаётгани, шунингдек, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишчилари гул экаётганини кўриш мумкин.
Аввалроқ 24—26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу муносабат билан аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўраган. «Ўзгидромет» республика ҳудудида 26 июль куни ҳам аномал иссиқ сақланиб қолишини маълум қилган.
Изоҳ (0)