Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинларининг 24 июль кунги баҳслари ўтказилмоқда.

Фото: Бокс федерацияси

Ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов (-91 кг) 1/16 финалда жазоирлик Абдулҳафид Беншаблага қарши жанг қилди. Биринчи раунд жазоирлик боксчи фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи раунд эса Санжарнинг устунлиги билан тугади.

Сўнгги раундда Беншабла фаолроқ бўлди ва якунда ўзбекистонлик боксчи 1:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Шу тариқа 22 ёшли ўзбекистонлик боксчи Олимпия ўйинларидаги ўз юришини илк босқичдаёқ якунлади.

Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Аввалроқ 24 июль кунги мусобақалардан кейин беш нафар ўзбекистонлик спортчи Олимпиададаги юришини тўхтатгани хабар қилинганди.