Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Токио—2020 Олимпиадасида 24 июль кунги мусобақалар старт олди.

Ўзбекистонлик спортчилар ичида иштирокни биринчи бўлиб ўқ отиш бўйича терма жамоа вакили Мухтасар Тоҳирова бошлаб берди. 10 метрдан милтиқдан ўқ отиш бўйича Тоҳирова 622.2 балл тўплаб, 32-натижани қайд этди.

Қиличбозликнинг сабля йўналишида ҳаракат қилган 19 ёшли ўзбекистонлик спортчи Шерзод Мамутов руминиялик Юлиан Теодосиуга қарши жанг олиб борди ва 11:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Қиличбозликнинг шпага йўналишида Малика Ҳакимова хитойлик Йивен Сунга қарши баҳс олиб борди ва 10:15 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Боксчи Шаҳноза Юнусова (-69 кг) 1/16 финалда польшалик Каролина Косевскага қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Академик эшкак эшиш бўйича Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев жуфтлиги дастлабки чиқишни якунлади. 2000 метрлик масофани босиб ўтиш учун ўзбекистонлик спортчилар 6:44.98 дақиқа вақт сарфлади ва 4-ўринни эгаллади. Эндиликда улар қўшимча саралаш босқичида иштирок этади.

Дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) 1/8 финалда украиналик Артём Лесиукка қарши кураш олиб борди ва имкониятни бой берди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Айни вақтда теннисчи Денис Истомин ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши баҳс олиб бормоқда. Велопойгачи Муроджон Холмуродов ҳам ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Боксчи Санжар Турсунов иштирокидаги жанг соат 10:10 дан кейин бошланади. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 24 июль кунги иштироки спорт гимнастикачиси Расулжон Абдураҳимовнинг соат 15:30 даги чиқишидан кейин якунланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов