17:21, 23.07.2021 11650

Ўн беш дақиқада тайёр бўладиган ҳамда пишириш шарт бўлмаган торт

Мазкур торт оила аъзоларингиз, айниқса, болаларингиз учун севимли бўлишига шубҳа йўқ. Ширинлик устини кокос қириндиси билан безасангиз ҳам бўлади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қаймоқ 33 фоизли — 300 г;
  • шоколад пастаси — 100 г;
  • сендвич учун оқ нон — 5-6 дона;
  • сут — 3-5 қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  • Шоколадга қаймоқ солиб, миксерда яхшилаб аралаштиринг.
  • Нонни фақат юмшоқ қисмини қолдириб, четларини олиб ташланг.
  • Тарелкага кремдан бироз солиб, устига нон қўйинг.
  • Устидан сут суртиб, қалин қилиб крем билан қопланг.
  • Четлари ҳам крем билан қопланиши керак.
  • Ушбу кетма-кетликни такрорланг.
  • Энг устки қисми крем билан қоплансин.
  • Тайёр бўлганидан кейин музлаткичда қолдиринг.

Ёқимли иштаҳа!