Марказий сайлов комиссиясининг 23 июль, жума куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига старт берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилмоқда.
Тадбирда тегишли қарор қабул қилиниб, сайлов куни этиб 24 октябрь санаси белгиланди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг қайд этишича, сайлов кампанияси 23 июлдан бошланади.
Мазкур сайловларда 5 та партия – «Адолат» СДП, «Миллий тикланиш» ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сайловга тайёргарлик жараёни аллақачон бошланганини айтган, Ўзбекистон ЕХҲТнинг Демократик институтларининг инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиясини бир неча бор қабул қилгани, сайловни жаҳон стандартлари, хусусан, ЕХҲТ стандартлари бўйича олиб боришга тайёргарлик кўрилаётганини қайд этган. Шунингдек, Ўзбекистонда президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилиши ҳамда Ўзбекистонда «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)