24—26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет».
Маълум қилинишича, шу кунлари ҳаво ҳарорати иқлим нормаларидан 4—6 даражага юқори бўлади.
Республика ҳудудида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 41—44 даражагача, жанубий ва чўл зоналарида эса 45—46 даражагача исийди.
25—27 июль кунлари республика ҳудуди бўйлаб тезлиги 17—22 метр/сонияга етувчи шамол кузатилади, вақти-вақти билан шамол тезлиги 25—30 метр/сонияга етиши, чангли бўронлар юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 6—8 июлда ҳам Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилган эди, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5—8 даражага юқори бўлган.
Изоҳ (0)