• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    У абадий шаҳарда Юлий Цезардан ҳам машҳурроқ. «Рим императори» Франческо Тотти ҳақида

    Футбол анчадан бери пул катта рол ўйнайдиган спорт турига айланиб улгурган. Айниқса, бир жамоа, бир шаҳар ва бир мухлисга содиқ қолган футболчилар жуда кам.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Умид қиламанки, бу ерда абадий қоламан. «Рома»да ўйнайман – бу менинг жамоам, ўз шаҳримда яшайман. Ҳамма нарсага эгаман. Римлик бўлиб яшайман ва римлик бўлиб ўламан.
    Бу сўзлар «Рома»нинг афсонавий ва узоқ йиллик сардори Франческо Тоттига тегишли. У бутун фаолияти давомида абадий шаҳарга (Рим) садоқат билан хизмат қилган. Бу муҳаббат тарихи 1989 йилда бошланган. Ёш Франческо ота-онаси билан биргаликда «Милан» ва «Лацио»нинг таклифига учмайди. Уларнинг танлови олдиндан маълум бўлган, чунки улар ҳақиқий «римликлардир».

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ёшлик даври ўтгач, Тоттининг истеъдоди яна-да кучаяди ва кейинги босқичга йўл олади. 1992 йилда «Рома» бош мураббийи Вуядин Бошков Синиша Михайловичнинг тавсиясига кўра Тоттини асосий таркиб билан машғулот ўтказишга таклиф қилади. Франческо 16 ёшида, 1993 йилнинг 28 мартида Тотти А Серияда дебют қилади, «Брешиа»га қарши сафар учрашуви тугашига бир неча дақиқа қолганида майдонга тушади. Ўша учрашув «Рома»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланади. Михайлович яна Тоттини қўллаб юборади, Бошковдан болакайни майдонга чиқаришни илтимос қилади.

    «Мен захирада ўриндиғида ўтирардим ва майдонга тушаман деб ўйламагандим ҳам. Аммо Вуядин менга майдонга тушишга тайёр бўлишни айтгандан сўнг юрагим қинидан чиқиб кетай деди! Мен учун бу қандай ҳаяжонли лаҳзалар бўлганини тасаввур ҳам қила олмайсиз». 1994 йилнинг 4 сентябрида Тотти А Сериядаги биринчи голини урди. У «Фожи» дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига дуранг натижа келтирди. Кучли рақобатга қарамай ўша мавсумда Франческо 21 ўйинда 4 та гол урди. 1996 йилда «Рома»га янги бош мураббий Карлос Бянки келади ва Тотти учун қийин давр бошланади: у майдонда кам кўриниш берарди, унинг «Сампдория» ёки «Аякс»га ўтишга бир бахя қолади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бош мураббийнинг фикри ўртоқлик мусобақасида ўзгаради деб ким ҳам ўйлабди. Тотти унда юқорида тилга олинган «Аякс»га 2 та гол уради. Муваффақият 1997/1998 йилги мавсум охирида Франческо Италиянинг энг яхши ўйинчиси деб топилганидан кейин ҳам давом этади. Шундан бери ҳеч ким ўз етакчисини сотиш ҳақида ўйлашни ҳам хоҳламаган.

    Ягона скудетто 2001 йилда қўлга киритилади. Мавсумнинг сўнгги турида «Рома» «Парма»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этади, Ческо ўша ўйинда ҳисобни очади. Бунгача у мавсум ўрталарида клуб билан шартномасини 4 йилга узайтириб, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади. «Рома» ўз сардорини қадрларди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тотти халқаро фаолиятини ёшлар терма жамоасида бошлаган. 18 ёшгача бўлган терма жамоа билан у 1995 йилда Европа вице-чемпионига айланди. Итальянлар ҳал қилувчи ўйинда Испанияга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўяди. Италиянинг ягона голига Франческо муаллифлик қилади.

    1998 йилги Жаҳон Чемпионатига борадиган футболчилар рўйхатидан Тотти жой олмаган бўлса, 2000 йилги Еврода гарчи Инзаги ва дел Пьеро билан рақобатда «олтин болага» таркибда кафолатланган жой ваъда қилинмаган бўлса-да, мураббийлар шунчаки «император»ни олмаслик ҳуқуқига эга эмасди. Италиянинг финалга чиқишида унинг саъй-ҳаракатлари ҳам катта бўлади. Жамоаси мағлубиятга учраса ҳам Франческо финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2004 йилнинг ёзида Тотти ва «Реал Мадрид» ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, аммо якунда барибир футболчи абадий шаҳарда қолади. Олти ойдан сўнг эса «Рома» сардори ёқимсиз эпизод иштирокчисига айланади: Италия Кубоги доирасидаги «Сиена»га қарши ўйинда Рим клуби мухлислари голдан сўнг кўп миқдорда тутун чиқарадиган пиротехник воситаларини ёқишади. Тотти эса мухлисларни тинчлантиришга уринади, аммо улар уни давомли ҳуштаклар билан сийлайди. Франческо мухлисларнинг бундай хатти-ҳаракатлари келажакда унинг кетишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтади. Январь ойида айтилган сўзларга қарамай 2005 йилнинг июнь ойида Тотти «Рома» билан шартномасини узайтиради ва ўзи учун клуб либоси қанчалик муҳимлигини тасдиқлаб қўяди.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    2006 йилги Жаҳон Чемпионатидан сўнг Тотти терманинг янги устозидан жароҳат ва оғир мундиалдан кейин ўзига келиб олиши учун вақтинча терма жамоага чақирмасликни сўрайди. 2007 йилнинг 20 июлида эса терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилади.

    «Менинг асосий муаммом – жисмоний ҳолатда. Тўпиқ ва елкамдаги муаммолар туфайли бир вақтда ҳам «Рома», ҳам терма жамоада ўйнай олмайман. Терма жамоа катта жисмоний куч талаб этади. «Рома» бу борада мутлақ устунликка эга».

    Бу пайтга келиб ҳеч ким афсонанинг қадрдон клубидан кетиши ҳақида гапирмай қўйди. Барча миш-мишлар тинчланиб, ёш ва истиқболли янги «қурбон»лар қидирилаётган пайт эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    25-мавсум Рим жамоатчилиги ёқимтойи учун сўнггиси бўлди. 2017 йилнинг 8 май куни Тотти учрашувнинг 54-дақиқасида майдонга тушиб, «Рома» сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. «Рома» унда «Женоа»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва миллий чемпионатни иккинчи ўрин билан якунлади. Ўйин сўнгида Франческо кўз ёшларини тўккан ҳолда барча билан хайрлашди.

    Мана биз охирги нуқтага ҳам етиб келдик. Афсус. Мен ҳеч қачон бундай бўлмайди деб умид қилгандим. Сўнгги кунларда мен ҳақимда кўп яхши нарсалар айтилди. Сиз мени қийин пайтларда қўллаб-қувватладингиз, шунинг учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Мен худди ақлдан озгандай йиғладим! Бу йилларни шунчаки унутиб бўлмайди. Ҳаммадан миннатдорман.

    28 йилни бир нечта иборалар билан айтиб бериб бўлмайди. Мен уни қўшиқ ёки шеър қилишни хоҳлардим, лекин бунга маҳоратим етмайди. Буни оёқларим билан тушунтиришга ҳаракат қилдим, чунки бу менга осонроқ. Жин урсин, вақтни! У 2001 йил 17 июнида, Италия чемпионатида ғолиб бўлганимиздан бери жуда тез ўтмоқда. Ўшанда ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги янграшини интизорлик билан кутгандим. Бу ҳақида ўйласам, ҳанузгача ажиб бир ҳисларни туяман. Вақт бўлди, у келиб, елкамдан қоқди ва эртага катта бўлишим кераклигини айтди.

    Мен ўз фаолиятим ҳақида бир эртак каби ўйлашни яхши кўраман. Ва бугун унинг энг ёмон қисми. Бу ҳақиқатан ҳам тугади. Мен либосимни охирги марта ечаман ва яхшилаб тахлаб қўяман. Қабул қилишим керак бўлса ҳам мен буни тугади деб айтишга тайёр эмасман ва ҳеч қачон тайёр бўлмасам ҳам керак.

    Охирги вақтлар интервью бермаганим ва келажагимга аниқлик киритмаганим учун узр сўрайман. Бу чироқни ўчириш мен учун осон бўлмайди. Мен қўрқяпман. Бу пенальти тепиш олдидан бўладиган қўрқув эмас. Бу сафар тўрнинг орқасида нима борлигини кўра олмаяпман. Қўрқувни бошдан кечиришга ижозат беринг. Бу сафар менга ҳар доим берган илиқлигингизга муҳтожман. 28 йиллик муҳаббатимни «Рома»га бағишлаганимдан бахтиёрман ва фахрланаман. Мен сизларни яхши кўраман.

    Франческо Тотти

    20.07.2021, 13:11   Изоҳ (0)   14735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Транферлар ойнасида фаол — «ПСЖ». Парижликлар аллақачон юқори даражадаги 4 футболчини ўз сафига қўшиб олди

    20.07.2021, 11:33

    Инзагидан кейин ҳеч ким 9-рақамда ўйнаб кета олмаган. Оливье Жирунинг «Милан»да «қарғиш теккан» рақамни олгани ҳақида

    20.07.2021, 09:09

    Ўзбекистонлик талаба Токио Олимпиадаси очилиш маросими ўтказиладиган стадионда япониялик қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

    19.07.2021, 18:12

    Ўзбекистонлик сузувчилар Олимпиада йўлланмасига алдов йўли билан эришмоқчи бўлди. Федерация айбловларни рад этмоқда, FINA эса мусобақа натижаларини бекор қилди

    19.07.2021, 16:11

    Роналдуни Instagram’да ҳам ортда қолдирган Месси, футболда футзал қоидаларини синовдан ўтказаётган ФИФА ва ўзбекистонлик шахматчиларнинг сенсацион ғалабалари. Энг

    18.07.2021, 22:21

    Ислом Махачев бўғиш усули билан Тиаго Мойзесни таслим этиб, UFC’да навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Асосий карднинг барча жанги муддатидан аввал якунланди

    18.07.2021, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.