• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Транферлар ойнасида фаол — «ПСЖ». Парижликлар аллақачон юқори даражадаги 4 футболчини ўз сафига қўшиб олди

    Янги мавсумда «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритишга яна бир марта уриниб кўради, бунинг учун жамоа таркибни яна кучайтирди: Серхио Рамос, Жоржиньо Вейналдум ва Жанлуижжи Доннаруммани текинга қўлга киритди. Фақатгина Ашраф Ҳакими учун «Интер»га 60 миллион евро тўлади.

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Ҳар бир трансферга тўхталиб ўтамиз:

    • Вейналдумни Маурисио Почеттинонинг ўзи шахсан Парижга ўтишга кўндирди. Шайхлар футболчига йилига 10 миллион евро таклиф қилди ва шу тариқа нидерландиялик ярим ҳимоячи «Барселона» ҳақида унутди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • Рамос фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин эди, лекин у Парижни танлади. Ҳимоячи маоши сақлаб қолинган ҳолда 2 йиллик шартнома сўраганди, лекин Флорентино Перес бунга рози бўлмади. Парижликлар эса бу шартга бажонидил кўнди.

    «Париж замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бирини қарши олди. Серхио Рамос сафимизга келиб қўшилганини айтишдан мамнунман. Серхио ажойиб футболчи, тарихдаги энг яхши ҳимоячилардан бири. У кураш учун туғилган, туғма етакчи ва профессионал. Унинг улкан тажрибаси бизга ёрдам беради», — дейди «ПСЖ» президенти Носсир ал-Хелайфи.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рамос ҳам мамнун: «Парижда эканимдан хурсандман. Ҳаётимдаги катта ўзгариш, янги чақириқ. Бу кунни унутмайман. Катта лойиҳанинг бир қисми эканимдан фахрланаман. Клуб аллақачон ўзининг энг юқори даражасини намойиш этган ва мустаҳкам базага эга. «ПСЖ» билан бирга ўсишда давом этмоқчиман ва жамоага совринлар қўлга киритишда ёрдамлашаман».

    Серхио ўзининг севимли 4-рақамини олди. Парижликлар сафида аввалги мавсумда Тило Керер ушбу рақам остида ҳаракат қиларди. Энди у 24-рақамни олди («Шалке» жамоасида ушбу рақам остида ҳаракат қилган).

    «4-рақамни жуда ҳам қадрлайман, чунки у фаолиятим бошидан буён мен билан бирга. У бутун фаолиятим давомида мен билан бирга бўлган, омад ва ғалабалар келтирган. 4-рақам инсон ва профессионал сифатида бир қисмим. «ПСЖ»дек жамоада шу рақам остида майдонга тушиш — ғурур», — дейди Рамос.

    • «ПСЖ» Ҳакимини 60 миллион евро эвазига харид қилди. Бундеслига ва А Серияда ўзини кўрсата олган 22 ёшли футболчи учун ажойиб нарх. Марокашлик футболчи 2020/21 йилги мавсумда 37 ўйинда 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • Доннарумма 2026 йилгача бўлган шартномани имзолади. «Топ-жамоага ўтганимдан хурсандман. Янги чақириқни қабул қилишга тайёрман. «ПСЖ» билан катта совринларни қўлга киритишни ва мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлайман».

    Ла Газзетта делло Спорт хабарига кўра, дарвозабон йилига 10 миллион евро олади («Милан»да 6 миллион эди). Доннарумма «россонерилар» мухлисларига атаб хайрлашув хатини ёзди. Унда барчага раҳмат айтди, жамоага омад тилади ва хайрлашиш вақти келганини ёзди.

    Натижада, «ПСЖ» 4 нафар ажойиб футболчиларни қўлга киритди. Қишки трансферда жамоа етарлича харидларни амалга оширмаганди, ёзги трансфер ойнасида эса фаол. Ўтган мавсум бошида Мауро Икардини харид қилганди, Алессандро Флоренци, Мойзе Кин ва Данилу Перейраларни ижарага олганди.

    Қолганларнинг тақдири нима бўлади: Почеттино, Мбаппе ва Неймар қоладими?

    Почеттино аниқ қолади. «Реал» ёки «Тоттенҳэм»га кетиши борасидаги гап-сўзларга Носсир ал-Хелайфи шундай жавоб берганди:«Мавсум сўнгида Почеттино билан ҳар бири 2-3 соатдан иборат иккита учрашув ўтказдик. У кетиш ҳақида гапирмади. Аксинча, жамоадаги ишларга диққатини қаратган. Ҳар куни Леонардо (клуб спорт директори) билан суҳбатлашади».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • Неймар жамоа билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Президент бразилиялик футболчи фаолиятини Парижда якунламоқчи эканини айтди.

    • Мбаппенинг тақдири эса номаълум. Ал-Хелайфининг қарори аниқ: «Биз уни ҳеч қачон сотмаймиз. Эркин агент сифатида жамоани тарк этмайди. Бу — Париж ва унинг мамлакати. Унинг нафақат футболчилик, балки Франция чемпионатини юксалтириш вазифаси ҳам бор».

    Лекин Килианнинг режалари бошқа. Ҳозир ҳам унинг келажаги сўроқ остида. «Келажагим ҳақида қарор қилишга шошганим йўқ. Мен ўзим учун тўғри бўлган қарорни қабул қилишим лозим», — деганди Мбаппе Евро—2020 бошланишидан аввал France Footballга берган интервьюсида.

    Marca газетасининг хабарига кўра, Килиан «ПСЖ»га янги шартномани имзоламаслигини айтган. Агарда янги шартномада «Реал»га ўтиши учун нарх белгилансагина имзо чекиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франция профессионал футбол лигаси эса футболчиларнинг товон пули очиқланмаслиги тўғрисида қоида чиқарган. Шунинг учун «ПСЖ» ва Мбаппе «жентлменларча» келишувга эришиши лозим. Футболчининг шартномаси эса келаси йил ўз якунига етади.

    20.07.2021, 11:33   Изоҳ (0)   29591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инзагидан кейин ҳеч ким 9-рақамда ўйнаб кета олмаган. Оливье Жирунинг «Милан»да «қарғиш теккан» рақамни олгани ҳақида

    20.07.2021, 09:09

    Ўзбекистонлик талаба Токио Олимпиадаси очилиш маросими ўтказиладиган стадионда япониялик қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

    19.07.2021, 18:12

    Ўзбекистонлик сузувчилар Олимпиада йўлланмасига алдов йўли билан эришмоқчи бўлди. Федерация айбловларни рад этмоқда, FINA эса мусобақа натижаларини бекор қилди

    19.07.2021, 16:11

    Роналдуни Instagram’да ҳам ортда қолдирган Месси, футболда футзал қоидаларини синовдан ўтказаётган ФИФА ва ўзбекистонлик шахматчиларнинг сенсацион ғалабалари. Энг

    18.07.2021, 22:21

    Ислом Махачев бўғиш усули билан Тиаго Мойзесни таслим этиб, UFC’да навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Асосий карднинг барча жанги муддатидан аввал якунланди

    18.07.2021, 10:17

    Олимпиадада Ўзбекистон байроқдори бўладиган илк аёл, яна легионерга айланган Сардор Рашидов ва «Ювентус»да қолишга қарор қилган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликла...

    17.07.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.