Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дилсўз янги образда мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Шаҳзода Муҳаммедова «Миллий» телеканалидаги фаолиятини тўхтатди.

Гулчеҳра Эшонқулова ўғли Амирбекка iPadPro совға қилди ҳамда совғани олган ўғлининг мамнун суратини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаеванинг сирли ошиғи унга совға юборди.

Ширин қизалоғига аталган постни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Актриса Азиза Ёқубова Тошкентдан бутик очмоқда.

Ҳосила Раҳимова Навоий вилоятида тўй хизматида бўлди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова асли фарғоналик бўлган миллионер, Дубайдаги зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи Inkas компанияси раҳбари Улуғбекхон Махсумовнинг онаси туғилган кунида қўшиқ куйлади.

Шаҳзода ўғли Халиднинг суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

10 йил АҚШда яшаган хонанда Нигина Набиева Ўзбекистонга ва ижодга қайтди.

Болливуд юлдузи Карина Капур онаси ва опаси Каришма билан тушган болаликдаги суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Истанбулга борган Адиз Ражабов кўчада ҳамкасби, актёр Акбархўжа Расуловни учратиб қолди.

Ситора Фармонова ёз пайтида салқинлашиш учун нима қилиш кераклиги борасидаги лайфхак билан бўлишди.