Сайёранинг энг бадавлат кишиларининг бешталик рўйхатидан ўрин олган Илон Маскнинг молиявий аҳволи 169,8 миллиард долларга баҳоланади. Гўзал манзарали жойдан, қимматбаҳо мебеллар билан жиҳозланган ҳашаматли уй сотиб олишга қурби етишига қарамай, у майдони 37 квадрат метрни ташкил қиладиган ихчам уйга жойлашишни афзал билган. Маск учун мазкур уй 50 минг долларга тушган — бу миллиардернинг Tesla компанияси автомобили нархидан арзонроқ.
Турар жой студия-хонадонни эсга солади. Ундаги катта хона меҳмонхона, ётоқхона, ошхона ва ваннага бўлинган. Boxabl стартапи томонидан тайёрланган уй конструктор тамойили асосида плиталардан ишланган: хоҳишга қараб уни қисмларга ажратиш, кейинроқ эса бир неча соатда қайта йиғиш мумкин.
Маскнинг уйи SpaceX компаниясининг Starship ракеталари ишлаб чиқариладиган ердан унча узоқ бўлмаган жойда, Техас штатининг Бока-Чика қишлоғида жойлашган.
Илоннинг ҳашаматдан воз кечиши ишга боши билан шўнғиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Миллиардернинг ўзи Twitter саҳифасида янги уйи унга жуда ҳам ажойиб туюлаётганини маълум қилган.
Бундан келиб чиқиб, Илонни дунёдаги энг камтарона яшашни афзал биладиган миллиардер деб атаса ҳам, хато бўлмайди. Таққослаш учун, Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам Нью-Йорк марказидан уй сотиб олган, бунинг учун миллиардер 80 миллион доллар сарфлаган.
Изоҳ (0)