• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олотдаги мактабнинг эски биноси бузилишидан ортган қурилиш материаллари ОАВ аралашуви билан эгасига қайтарилди

    Бухоро вилоятининг Олот туманидаги «Қиртай» маҳалласида жойлашган 19-мактабнинг 1965 йилда қурилган 240 ўринли эски биноси фойдаланишга яроқсиз, дея бузилишга тушган. Ушбу жараёнда қатнашган фуқаронинг «Дарё»га маълумот беришича, бино бузилишида сақлаб қолинган қурилиш материаллари биржа орқали сотилган. Бироқ мактаб директори қурилиш материалларининг ҳомийлик орқали белгиланганидан ортиғини ўзида қолдирган. Мурожаат юзасидан суриштирув олиб борган «Дарё» мухбири ушбу қурилиш материаллари директор оиласига тегишли бўлган қурилиши якунланмаган дўконда сақланаётганига гувоҳ бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, Олот туманидаги 19-мактаб ўқитувчиси Гулчеҳра Мавлонова 2021 йилнинг март ойида мактаб директори лавозимига тайинланган. 2021 йил 16 март куни мактабнинг эски биносини бузиш бўйича танлов эълон қилинган. Танловда «Озод Луқмон» МЧЖ ғолиб бўлиб, 18 март куни Олот туман ХТБ билан «Хизматлар кўрсатишга оид» шартнома имзолаган. Шартнома шартига кўра, 15 фоиз миқдорда олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган. Бироқ жамият раҳбари Зафар Бозоров ушбу шартноманинг баҳосини ноль қийматда баҳолаб, ҳомийлик ҳисобидан бинони бузиб, қурилиш метариалларини ажратиб беришни зиммасига олган. Ва бир неча кишилик ишчилардан иборат бригадаси билан фаолият юритиб келаётган, бироқ расмий мақомга эга бўлмаган фуқаро Азамат Тўевга бино «снос»ини сифатли амалга оширишни топширган. Азамат Тўев 31 мартга қадар ўз бригадаси билан ишлаб, мактабнинг эски биносини бузган ва ҳудуд майдонини текислаш ишларини бажарган.

    Фото: «Дарё»

    «Шартномага кўра, биз туман ХТБга мактабнинг эски биносини ноль қийматда бузиб, қурилиш ашёларини ажратиб бердик. Ишчилар овқатланиши ва маоши билан боғлиқ маблағларни ҳам ўз зиммамизга олдик. Шундай бўлди ҳам. Бироқ қурилиш соҳасида бригада тузиб, фаолият бошлаганимга кўп бўлмаган. Шунинг учун ишларимизни ҳужжатли тартибда амалга оширишни ҳали охирига етказишга улгуролмаганимиз қийинчиликларга дуч келишимга сабаб бўлди. Маълумки, эски бино бузилгач, ўз-ўзидан ундан ажратиб олинган қурилиш хом ашёларини сотиш биржа орқали амалга оширилади. Қурилиш хом ашёлари юқори нархда баҳолангани учун танловда қатнашган бир нечта фирмалар уни сотиб олишни рад этди. Мен эса шу орада ўзимга аввалдан таниш бўлган Ромитан туманидаги ‘Руслан Зиёкор қурувчи’ корхонаси раҳбари Расул Рамазонов билан оғзаки келишув асосида ушбу қурилиш молларини ўзим сотиб олдим», — дейди Азамат Тўев.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, «Руслан Зиёкор қурувчи» корхонаси тендерда иштирок этган бўлса-да, ўша вақтда қурилиш хом ашёларини харид қилиб олиш учун ҳисоб-рақамида етарлича маблағи бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳақиқатан ҳам маблағни менга тегишли бўлган фирма номидан норасмий қурилиш бригадаси етакчиси Азамат Тўев ўз ҳисобидан амалга оширди. Корхонам орқали биржада белгиланган энг юқори нарх — 7 миллион 373 минг сўм маблағ эвазига қурилиш хом ашёларини харид қилиб олдик», — деди Расул Рамазонов.

    Мактаб директори, ХТБ мудири ва ИИБ ходими.

    Мактаб директори, ХТБ мудири ва ИИБ ходими.
    Фото: «Дарё»

    Корхона раҳбарининг билдиришича, сотиб олинган эски ёғоч ва тахталар мактабдан олиб кетилаётган жараёнда мактаб директори Гулчеҳра Мавлонова мактаб таъмирида муаммолар кўплигини айтиб, ушбу материалларни ҳомийлик асосида қолдириб кетишини сўраган. Аввалига Расул Рамазонов буни рад этган. Мактаб директори эса ҳомийлик кўрсатишини қайта-қайта сўраган. Расул Рамазонов аёл сўраётгани важи билан қурилиш молларидан ташқари, баҳоси ўртача 5—6 миллион сўм бўлган қурилиш хом ашёларини ҳам Азамат Тўевдан сўроқсиз ҳомийлик сифатида мактабда қолдирган ва бу ҳақдаги баённомани имзолаган.

    Фото: «Дарё»

    «Тўғри, бу мен томонимдан бировнинг омонатига хиёнат саналиши мумкин, аммо аёлнинг илтимоси, кейинчалик талабга ўтиши мени ноқулай аҳволда қолдирди. Сўнгра мактабнинг таъмирга зарурати бўлган битта синфхона поли ҳажмини ўлчаб, белгилаб бердим. Мактабда қолдириладиган хом ашёлар рўйхатини шакллантириб, баённомани имзоладим. Аммо менинг ишчи гуруҳим томонидан олиб кетилган қурилиш моллари манзилга етказилганида кўриб чиққанимизда, ҳомийликдан ташқари, қарийб 20 милллионлик ортиқча ёғоч ва тахталар яширин равишда мактаб раҳбарияти томонидан ушлаб қолинганига гувоҳ бўлдик», — дейди Рамазон Расулов.

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг ҳомийлик сифатида қолдирилган яроқсиз тахталардан ташқари, мактаб директорининг корхона раҳбаридан сўроқсиз баённомада кўрсатилганидан ортиқча сақлаб қолинган қурилиш ашёлари қисмини қайтариб олиш муаммога айланган. Мактаб директори билан фирма раҳбари ҳамда норасмий қурувчи ўртасида ўзаро келишмовчилик бошланган.

    Фото: «Дарё»

    «Мен юридик шахс эмаслигимни тан оламан, аммо пул меники. Мактаб директори ҳар сўзида ўғлининг ДХХда фаолият юритиши ва туман ҳокими билан яқин эканини, етмагандек, ўзининг беобрўлиги орқали тузилган ҳомийлик шартномасини рўкач қилиб, бир неча марта талаб қилиб келишимизга қарамай қурилиш молларини қайтармади. ‘Нима қилсанг, қаерга мурожаат қилсанг ҳам мен қурилиш молларини қайтармайман’, деб беорўликдан нарига ўтмади», — дейди Азамат Тўев.

    Гулчеҳра Мавлонова.

    Гулчеҳра Мавлонова.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, қарийб икки ой давом этган ушбу можародан туман ҳокими ҳам хабардор қилинган. Олот тумани ҳокими матбуот котиби Элдор Қобиловга кўра, туман ҳокими, туман прокурори, шунингдек, туман халқ таълими бўлими мудири мактаб директоридан ушбу можароли қурилиш хом ашёларини корхонага қайтариш зарурлигини билдирган. Бироқ мактаб директори талабни амалга оширмаган.

    Қурилиши якунланмаган дўкондаги қурилиш материллари.

    Қурилиши якунланмаган дўкондаги қурилиш материллари.
    Фото: «Дарё»

    «Мазкур мактабнинг 210 ўринли биринчи ўқув биноси 2005 йилда, икки қаватли 300 ўринли янги биноси эса 2015 йилда қурилган бўлиб, ҳар икки бино 2019 йилда тўлиқ капитал таъмирдан чиққан. Мактаб директори ўқув биноси ва синфхоналарнинг таъмирталаблиги, шунингдек, эски биноси бузилишидан олинган қурилиш материалларини ҳомийлик сифатида сақлаб қолинаётгани тўғрисида бўлимимиз билан кенгашмаган. Корхона томонидан харид қилинган ва ҳомийликдан ташқари ушлаб қолинган ортиқча хом ашёдан директор мактаб қоровулхонасини тиклашни кўзлаган экан, таълим тизимида бундай обрўсизлик ярашмайди. Болалар таҳсил оладиган даргоҳда бундай можароли хом ашёдан фойдаланилишига мутлақо қаршиман», — дейди туман ХТБ мудири Фаррух Кўмаков.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири суриштирув жараёнида эски бино бузилишидан қолган қурилиш материаллари қаерларда ишлатилгани ва сақланаётгани билан қизиққан. Гулчеҳра Мавлонова бунга жавобан 70 куб метр тахтанинг синфхона полига ётқизилгани, шунингдек, мактаб қоровулхонасини тиклаш учун мўлжалланаётгани, у хом ашёлар мактаб ҳовлиси ҳамда шу яқин ҳудуддаги тадбиркорлардан бирининг дўконида сақлаб келинаётганини айтган. Ўша қурилиши тугалланмаган бино мактаб директорининг турмуш ўртоғи Ғани Мақсудовга тегишли экани маълум бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «Қурилиш хом ашёларининг ўғирлаб кетилмаслиги учун қилганмиз бу ишни. Бундан ички ишлар ходими Азиз Асадов ҳам хабардор. Унинг гувоҳлигида биз ушбу молларни шу ерга босиб қўйганмиз», — деди иддао билан вазиятдан чиқишга ҳаракат қилган мактаб директори.

    Ички ишлар ходимлари билан юзма-юз суҳбатда эса Азиз Асадов мактаб директори важини рад этди. Унга қурилиш моллари ўғирлаб кетилмаслиги учун мактабнинг бирорта синфида қулфлаб қўйиш талаби қўйилганини, бироқ мактаб директори уларни ўз оиласига тегишли дўконга келтириб, қулфлаб қўйганидан кейингина ички ишлар ходимларига маълум қилганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» суриштируви ҳамда соҳа мутасаддилари ўрганувидан сўнг ортиқча сақлаб қолинган қурилиш хом ашёлари «Руслан Зиёкор қурувчи» корхонаси раҳбари Расул Рамазоновга жўнатилиши ҳақида қарор қилинган. Бироқ мактаб директори қурилиш хом ашёларининг олиб кетилишига розилик бермаган.

    Фото: «Дарё»

    «Анча тортишувлардан кейингина ҳомийликдан ташқари, ўзимиз биржа орқали харид қилиб олганимиз ва мактабда ортиқча миқдорда ушлаб қолинган қурилиш хом ашёларини кенгаш томонидан имзоланган ҳужжатга асосан, қайтариб олишга эришдик. Ҳолатга одилона ёндашган туман мутасаддилари, халқ таълими тизими масъуллари ҳамда ‘Дарйў таҳририятига миннатдорлик билдирамиз», — деди Азамат Тўев.

    15.07.2021, 08:24   Изоҳ (0)   8727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сўнгги бир йилда 2 млн сўмдан кўп ойлик оладиганлар сони кўпайди

    15.07.2021, 07:51

    Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган МЧЖ бошлиғи ушланди

    15.07.2021, 07:07

    Андижонда коронавирусга чалинган беморга ташхис қўйиш учун ўтказиладиган компьютер томографияси харажатларининг ярми маҳаллий бюджетдан тўланадиган бўлди

    15.07.2021, 06:47

    Фарғонада рашк сабаб хотини ва унинг акасини пичоқлаб қўйган эркак 18 йилга қамалди

    15.07.2021, 06:16

    Озодбек Назарбековга қовун отаётган вазир, Париждаги ҳарбий парад, намойиш этилган Золушка туфлиси. 14 июль суратлари

    14.07.2021, 23:55

    Наманганда Damas билан тўқнашган Labo ҳайдовчиси вафот этди

    14.07.2021, 23:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.