«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
21:56, 14.07.2021 28636

Жоржио Арманининг юлдузлар учун тақдим қилган энг чиройли либослари (фото)

Дизайнер Жоржио Армани 2021 йил 11 июль куни 87 ёшга тўлди. Аслида шифокор бўлишни орзу қилган Жоржио 60 йилларда Нино Черутти раҳбарлиги остида дизайнерлик билан шуғуллана бошлаган. 1974 йилда ўз брендига асос солган ва шундан буён мода оламида узоқ йўлни босиб ўтган Армани бугунги кунда энг муваффақиятли италиялик дизайнерлардан бири саналади. Яхши бичим ва сифатли мато тамойили асосида фаолият олиб борадиган дизайнерга ҳар йили машҳурлар тантанали маросимларда кўриниш бериш учун мурожаат қилади. Жоржио Арманининг энг яхши либослари суратини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Анжелина Жоли

Фото: Grazia

90 йилларда сочини ўғил болалар сингари калта қилиб кестирган Анжелина Жоли қизил йўлакдаги образида баланс бўлиши учун башанг кўрсатадиган либос танлашни афзал билган. Армани брендидан миди узунлигидаги, тасмали либос кийган актриса уни кумуш ранг босоножка билан мослаган.

Энн Хетеуэй

Фото: Grazia

Эннинг қоматига урғу берган кумуш ранг либос эса дизайнернинг қанчалик ўз ишининг устаси эканининг яна бир исботи.

Бейонсе

Фото: Grazia

Ҳар қандай либос ярашадиган Бейонсени мазкур оқ, узун кўйлак янада латофатли қилган. Либоснинг бичими, тошлар билан безалгани унинг ўзига хос кўринишига сабабчи бўлган.

Тина Кунаки

Фото: Grazia

Дизайнер нафақат узун, балки калта кўйлакларни тикишни ҳам қойиллатади. Тина танлаган оқ патли ва бел қисмида қора белбоғи бор либос бунинг исботи.

Женнифер Лопес

Фото: Grazia

Армани либосининг мухлислари орасида Женнифер Лопес ҳам бор. Алоҳида тадбир учун ушбу бренддан узун оқ либос танлаган хонанданинг образи сочларини йиғгани ва баланд пошнали пойабзал кийгани ҳисобига янада ўзига хос кўринган.

Кейт Бланшетт

Фото: Grazia

Дизайнер Кейт учун узун ва гуллар билан безалган либос тиккан. Актриса айнан мазкур кўйлакда «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.

Жессика Честейн

Фото: Grazia

Жессика танлаган либос эса бир вақтнинг ўзида шоҳона ва оддийлиги билан киши эътиборини тортади.

Жулианна Мур

Фото: Grazia

Жулианнанинг Аrmani брендидан танлаган қора, енг қисми патлар билан безалган либоси эса ХХ аср юлдузларининг образини эсга солади.

Сара Полсон

Фото: Grazia

Дизайнер ноодатий деталлардан фойдаланган тақдирда ҳам либос ҳашаматли кўриниши мумкин. Буни Сара қизил йўлакда кийган тўрдан тикилган кўйлакдан билиш мумкин.

Зои Кравиц

Фото: Grazia

Зои Кравич учун қизил матодан узун, қоматга урғу бериб тикилган либос эса йиғилган соч турмаги ва ўзига хос билагузуги билан уйғун кўринган.