Наманган вилоятининг Косонсой туманида 13 июль куни дўл ёғганди. Дўл ортидан Косонсой сойига сел келди.

Фото: Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сел оқибатида бир неча одамлар оқиб кетган.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг хабар беришича, 13 июль куни Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида соат тахминан 13:30 ларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиш натижасида Косонсой сойига сел келган.

Ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар билан бирга қидирув қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

«Наманган сув таъминот» матбуот хизмати Косонсой туманида сой сувининг ҳаддан ташқари лойқалиги сабабли сув узатиш иншоотидан аҳолига ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.