Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияга келин бўлиб тушган хонадонида ўғирлик содир этишда айбланаётган фуқаро бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, айни кунларда Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган ва айни вақтда уйидан қочиб, ўғриликда айбланаётган фуқаро Д.З.га нисбатан қўйилаётган айбловлар бўйича ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
«Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан мазкур ишни ўрганиб чиқиш учун адвокат жалб қилинган ва мазкур ҳодисага қонуний баҳо берилгандан сўнг қўшимча тарзда маълумот берилишини эслатиб ўтамиз», — дейилади муносабатда.
Маълумот учун, 2019 йил давомида жами 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Шунингдек, 11 нафар ўзбекистонлик эркак Туркия фуқароларига уйланган.
Изоҳ (0)