Наманган вилоятининг Косонсой туманида 13 июль куни дўл ёғди. Ижтимоий тармоқларда ушбу табиат ҳодисаси акс этган фото ва видеолар тарқалди.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, катталиги тошдек келадиган дўл кучли ёмғир аралаш ёғган. Туманда аввал бундай дўл ёғиши кузатилмаган
Яна бир гувоҳларнинг сўзларига кўра, дўл ерни қордек қоплади, экинзорларни вайрон қилди, узумлар хам ерларга тўкилиб тушди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» шу куни Фарғона водийсида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга доир: Видео: Наманганда дўл ёғишининг олди олинмоқда
Изоҳ (0)