Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Раъно Шодиева ўғлининг тўйи яқинлигига ишора қилувчи постни фолловерларига тақдим этди. Актриса келини билан косметологга борди.

Фото: Instagram

Таниқли актриса Юлдуз Ҳамидова қизи Фотимани узатди. Тўй АҚШнинг Колорадо штатида бўлиб ўтди. Тантанада яна бир ўзбекистонлик актёр Отабек Маҳкамов бошловчилик қилди.

Фото: Instagram

12 июль куни ижтимоий тармоқларда Раъно Ярашеванинг вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Актриса қизи Мадинанинг аккаунти орқали мухлисларига ушбу гап-сўзлар асоссиз эканлигини етказди.

Фото: Instagram

Хонанда Лола онасига фарзандларни меҳрли қилиб тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирди.

Фото: Instagram

Самарқандда ўтказилган яна бир дабдабали тўй ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тўйда таниқли хонандалар, жумладан, маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам қўшиқ куйлаган.

Жавоҳир Зокиров марҳум отаси Жамшид Зокировни туғилган куни муносабати билан хотирлади ҳамда уни «Дунёдаги энг яхши ота» деб эътироф этди.

Фото: Instagram

Райҳон ҳамда Шаҳло Зоирова Москва шаҳрида концерт берди.

Каниза ҳаёт курашдан иборат эканлиги ҳақида пост қолдирди.

Фото: Instagram

Актёр Улуғбек Қодиров хонандаликка қўл урди. У «Ёғар ёмғир» деб номланган илк қўшиғини мухлисларига тақдим этди.