• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси ҳамроҳлигида журналист ва блогерлар Uzbekneftegaz GTL заводидаги қурилиш-монтаж ишлари билан танишишди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари, журналист ва блогерлар Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қурилиш ишлари давом эттирилаётган Uzbekneftegaz GTL заводида бўлишди.

    Депутат Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, Баҳодир Аҳмедов, блогерлар — Нурбек Алимов, Отабек Ортиқов, Умид Каримов заводда, бугунги кунда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сўнгги босқичи билан яқиндан танишишди.

    Бошқарув раиси ташриф буюрганларга қурилиш ва монтаж ишлари ҳолати, Uzbekneftegaz GTL заводида машъала қурилмаси ишга туширилгани борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    Ишчи гуруҳ аъзолари, журналист ва блогерлар заводда амалга оширилаётган қурилиш жараёнини кўздан кечириш мақсадида қурилиш майдонида бўлиб, амалга оширилаётган ишларнинг гувоҳига айланишди.

    Шундан сўнг, Uzbekneftegaz GTL заводининг лабораториясида 100 дан ортиқ замонавий, юқори технологияли ускуналар ва унинг ишлаш тизими бўйича завод директори Фахриддин Абдурасулов тушунчалар берди.

    Ушбу ускуналар олинган натижаларнинг аниқлигини ошириш, инсон омилини бартараф этиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини бериши, лабораторияда кунига жами 4 000 гача таҳлил бажариш мумкинлиги бўйича батафсил ахборот берилди.

    GTL заводи лабораториясининг ўзига хослиги турли хил қўллаш сегментлари, жумладан, газни қайта ишлаш, газ кимёси, шунингдек, нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси учун кўплаб тадқиқот усулларини қўллашдан иборат.

    Бошқарув раиси лабораторияда иш фаолиятини давом эттираётган ёш мутахассислар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг инглиз тили ва технологиялар бўйича билимларини синовдан ўтказди. Суҳбат асносида уларнинг технологияларни ишлатиши, ҳар бир ҳаракатни бажариш ҳолатлари ўрганилди.

    Ёш мутахассислар ўз навбатида, лаборатория ходимлари замонавий синов усуллари, жумладан, ASTM International халқаро стандартларига мувофиқ, синовларни ўтказиш усулларини ўзлаштирганликларини маълум қилишди.

    Бошқарув раиси ҳозирги кунда GTL заводи марказий лабораториясининг миллий ва халқаро аккредитациясига тайёргарлик ишлари фаол олиб борилаётганини маълум қилди.

    Ташриф давомида инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ҳолати, ташқи инфратузилма объектлари қурилишининг олиб борилиши, шунингдек, Uzbekneftegaz GTL корхонасининг ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишларининг амалга оширилиш жараёнлари ўрганилди.

    Бугунги кунга келиб, корхонанинг қурилиш майдонида асосий қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишлари босқичма-босқич, фаол суръатларда олиб борилмоқда.

    Ушбу йирик лойиҳа ўзининг якуний босқичига етиб келди. Умумий ишлар кўламининг 96 фоиздан ортиғи бажарилди. Заводнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари фаол суръатларда амалга оширилмоқда.

    Ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришда, ҳозирги кунда 500 дан зиёд техника жалб этилган бўлиб, қурилиш майдонида 9 мингдан ортиқ киши меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

    Шунингдек, заводнинг маъмурий биноси қурилиш ишларининг бориши ўрганилди ва бу ерда ишчи ходимларнинг ишлаши учун замонавий технологиялар ўрнатилиши ва шунга қараб қурилиш давом эттирилиши кераклиги таъкидланди.

    Эслатиб ўтамиз, Uzbekneftegaz GTL заводи 2021 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб, юқори сифатли синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариши, импорт ўрнини босиш мақсадида, республикамизнинг ички бозорига ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ташқи бозорларга етказиб беришни бошлаши кўзда тутилган.

    Завод ишга тушиши билан, бошқа маҳсулотлар қаторида синтетик керосин маҳсулоти ишлаб чиқарилиши бошланади. Ҳозирги кунда ушбу ёқилғи нефть хомашёси негизида олинган Jet A-1 авиакеросини билан 50 фоизгача бўлган пропорциядаги аралашмаси фуқаролик авиациясида қўлланилишига рухсат берилган.

    Uzbekneftegaz GTL заводи ишга тушгач, йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    11.07.2021, 10:30   Изоҳ (0)   8269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятининг давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

    11.07.2021, 10:14

    Бухорода ўқишга киритиб қўйиш учун икки фуқародан 4 минг доллар олган шахслар ушланди

    11.07.2021, 09:32

    Наманганда қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган Damas 57 ёшли пиёдани уриб юборди

    11.07.2021, 09:13

    Бухорода 600 доллар эвазига сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр ходими қўлга олинди

    11.07.2021, 08:31

    Қашқадарёда бўлиб ўтган ёшлар фестивалида катта экран ижараси учун 440 млн сўм сарфлангани маълум бўлди

    11.07.2021, 08:12

    Бухорода кредитдан салкам 281 млн сўм қарздорлиги бўлган аёлнинг Malibu’си хатлаб олинди

    11.07.2021, 07:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22

    Қозоғистон ҳукумати Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун 560 минг доллар ажратди

    Дунё | 13 август, 19:10

    Болани асалари ёки ари чақса, нима қилиш керак? Педиатр тушунтирди

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.