«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
20:53, 10.07.2021 23433

Фото: 2021 йил тренддалигига қарамай, сотиб олиш тавсия қилинмайдиган кийим-кечаклар

Кийим танлашда трендлардан ҳам кўра қанчалик ярашиш-ярашмаслиги, образларни мослаш мумкин ёки йўқлигига эътибор бериш керак.

Олд қисми ёпиқ, қалин шиппак

Фото: Marie Claire

2000 йилларда долзарб бўлган мазкур модель ёз фаслида яна етакчилик қилмоқда. Исталган образ билан мослаш мумкинлигига қарамай, бундай оёқ кийимни танлашда эҳтиёткор бўлиш керак.

Калта юбка

Фото: Marie Claire

Яна урфда эканига қарамай, белдан пастда турадиган, калта юбкалар чиройли кўринмаслиги аниқ. Биринчидан, ҳаммага ҳам ярашавермайди, иккинчидан эса, ҳаракатланиш учун жуда ҳам ноқулай. Бунинг ўрнига бел қисми юқорироқ турадиган узунроқ моделларга эътибор қаратинг.

Ранг-баранг принт

Фото: Marie Claire

Акварел бўёқда чизилгандек кўринадиган мазкур принтли кийим-кечакдан ташқари, сумкаларни ҳам кўп учратиш мумкин. Бунинг ўрнига бир хил рангли, таянч моделларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Қавилгандек кўринадиган сумка моделлари

Фото: Marie Claire

Дидли кўрсатмагани, қолаверса, қишга хос бўлгани сабаб бундай сумкалардан ёз кунлари воз кечган яхши.

Ойналари кўзгуни эсга соладиган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар

Фото: Marie Claire

Аллақачон урфдан қолгани, образни кўнгилдагидек кўрсатмагани сабаб бу каби кўзойнак ўрнига бошқа, линзаси табиий кўринадиган рангли моделларни танлаган яхши. Бу мавсумда бачкана бўлмаган, оддий кўзойнаклар харид қилиш айни муддао.

Чўзиладиган матодан тикилган, тор шорти

Фото: Marie Claire

Бир неча мавсум давомида кетма-кет долзарб бўлган мазкур шортилар бугунга келиб аввалгидек етакчи эмас. Стилистлар бунинг ўрнига бел қисми юқори турадиган, кенг моделларга эътибор қаратишни маслаҳат беради.

Тор шим

Фото: Marie Claire

Ҳозир кенг ва эркин турадиган шимлар урфда. Гардеробингиздаги тор шимларни этаклари кенг ва ёпишиб турмайдиган моделларга алмаштиринг.

Белга тақиладиган сумкалар

Фото: Marie Claire

Қанчалик қулай эканига қарамай, бундай сумкалар билан образ дидли кўринмаслиги аниқ. Умуман воз кеча олмайдиганларга эса янги моделларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Ўзига хос кўриниш учун эса ихчам ва ранг-баранг сумкалар харид қилинг.

Қўпол пойабзаллар

Фото: Marie Claire

Balenciaga сингари оёқ кийимлар аллақачон ўтмишда қолди. Уларнинг ўрнини таг қисми ингичка мокасиналар эгаллади. Ёз кунлари айни муддао бўлгани ва исталган образ билан мослаш мумкинлиги сабаб қўпол кўринмайдиган вариантларга эътибор қаратган яхши.