• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Монолит каркаснинг хусусиятлари ва афзалликлари нимадан иборат?

    Сўнгги пайтда Ўзбекистоннинг кўчмас мулк бозори монолит қурилиш технологияси бўйича янги қурилган уйлар билан тўлмоқда. Унинг хусусиятлари ва афзалликлари нимадан иборат эканлигини ушбу материалда гапириб берамиз.

    Одамзод ўзининг кўп асрлик тарихи давомида, қурилиш учун турли қурилиш материалларидан фойдаланган. Бироқ бугунги кунгача энг ишончли иншоотлардан бири бўлиб темир -бетондан қурилган яхлит иморатлар ҳисобланади. Монолит қурилиш технологияси тасодифан кашф этилди, XIX асрнинг 60 йилларида француз Жозеф Моне ўзининг дала ҳовлисини арматура билан бетон бортлардан фойдаланган ҳолда қурар экан. ХХ ва XXI асрнинг туташган нуқтасида эса ғиштли уйлар ўз ўрнини, ёмғирдан сўнг қўзиқоринлар каби ўсиб чиққан, панелли уйларга бўшатди. Ушбу панелли уйлар вақт талабига биноан, хонадонларнинг нархи осмон бўлмаган ҳолда, уйларни тез қуриш керак бўлган пайтда пайдо бўлди. Табиийки, вақт ўтиши билан “тез, сифатли, оммабоп” машҳур учлигида барча таркибий қисмлар муҳим эканлиги ҳамда сифатда муросаларга йўл қўйиш мумкин эмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли, ғиштли ва панелли уйлар ўрнини монолит уйлар эгаллади.

    Ўзбекистонда монолит уйлар оммавий равишда нисбатан яқинда қурилишни бошлади. Шу пайтдаёқ, меъморчилик шаклларини яратишда ниҳоятда камтарин бўлган панелли уйлар монолит уйларга биринчиликни бериши маълум эди. Бунда монолит қурилишнинг катта қисмини, меъморнинг хаёлини асло чекламайдиган ечимлар ташкил қилади. Уйларнинг ўзи ҳам юқори даражали иссиқлик, намлик ўтказмайдиган хусусиятларга эга бўлиб, ташқи таъсирларга бардошли ҳисобланади.

    Айнан шу сабабдан, янги уйлар бозори сўнгги йилларда жадал суръатларда монолит уйлар билан тўлиб бормоқда. First Development Group девелоперлик компаниясидан Parkent Plaza 3 турар жой мажмуасининг мисолида бундай конструкциянинг хусусиятлари нимада эканлигини батафсил кўриб чиқамиз.

    Монолит уй…

    Бу уй қуришнинг махсус технологияси бўлиб, унда ташқи деворларнинг ҳаммаси, бино каркаси (синчи)нинг ўзи ва томлари ҳам бетондан қуйилади, шу тариқа уланган ва пайвандланган жойларсиз яхлит конструкция ҳосил бўлади.

    Юнон тилидан таржима қилинганда монолит «яхлит тош, палахса» деган маънони англатади. Темир-бетондан қурилган уйлар, мустаҳкам бўлиб, узоқ вақт хизмат қилганлиги туфайли мазкур таърифни тўкис оқлайди. Бундай уйларнинг асосий масаллиғи – арматура ва бетон. Бир қарашда бари жуда одидий туюлсада, ушбу технология кўпгина нозик жиҳатларга эга.

    Монолит уйларнинг бир нечта тури бор. Масалан, Parkent Plaza 3 турар жой мажмуаси монолит каркасли (синчли) технология асосида қурилиб, унда каркас (синч) асосига пойдеворда бутун бинонинг ўзига хос «скелет»ига айланадиган бетон устунлар ўрнатилади. Мазкур устунлар орасига бетон билан қуйиладиган деворлар терилади.

    Мажмуанинг қурилишида фақатгина Россиядан келтирилган юқори сифатли арматура ва бутун дунёда опалубкаларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланган, немис компанияси Peri Gmbh’нинг опалубкалари ишлатилган.

    Афзалликлари нимада?

    Ишончлилик ва сифат – монолит уйлар учун деярли синоним бўлиб улгурган сўзлар. Қатор афзалликларга эга бўлганлиги туфайли, улар сифатли ва ишончли деб таърифлашга лойиқ. Бундай уйларнинг афзалликлари чиндан ҳам кўп, улар орасида қуйидагилар айниқса ажралиб туради:

    • Мустаҳкамлик. Шу усулда қурилган бинолар ўта бардошли деб ҳисобланади. Монолит тарзда қурилган бино нам ва шамолни ўтказмайди ҳамда зилзилаларга бардошли бўлади.
    • Турли хил дизайн. Қурилишнинг мазкур тури архитекторга бўлғуси бинонинг шакли ва қаватига нисбатан бор тасаввурини ишга солиш имконини беради. Масалан, монолит ҳар бир қаватни индивидуал дизайн ва турли шаклларда қуришга имконият яратади. Панель ёки ғишт уйларни қурганда, бунинг иложи йўқ.
    • Қайта режалаштириш имкони. «Монолит уйлардаги хонадонлар ичида, хоналар орасида девор бўлмайди, фақат чекланган миқдорда таянч устунлар қурилади. Табиийки, бу режалаштириш ечимларини ишлаб чиқишда кўпроқ эркинлик беради», – дейди FDG компаниясининг қурилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мирсалимов Саид. Parkent Plaza 3 ТЖМда, масалан, гардероб хоналари ва кенг заллар қурилиши назарда тутилган. Ишлаб чиқувчининг таъкидлашича, мажмуадаги хонадонларда узун, фойдасиз йўлаклар ва ишлатилмайдиган жойлар бўлмайди. Parkent Plaza’нинг учинчи босқичида хонадонларнинг майдони 38,68 дан 126,8 квадрат метргача бўлади.
    • Чўкиш даражаси паст. Бундай қурилишнинг афзалликларидан яна биттаси шуки, уйлар жуда кам чўкади. Бари бинонинг яхлитлиги туфайли бўлиб, барча турдаги қурилишлар орасида монолит уйлар чўкишга нисбатан энг бардошли ҳисобланади. Бинонинг яхлитлиги ҳисобидан уй бир текисда чўкади, бунда деворлардаги ёриқлар минимал миқдорда бўлади. Монолит конструкция бинонинг яхлитлиги ҳисобига, сув босиши ва қўшни хонага сув ўтишидан яхши ҳимоя қилади.
    • Қурилиш тезлиги. Монолит каркасли (синчли) технология бўйича қурилган уйлар тез қуриб битказилади: атиги 18—24 ой ва сизнинг уйингиз кириб яшашга тайёр! Бунинг сабаби шундаки, кўпчилик жараёнлар автоматлаштирилган ва қўл меҳнатини талаб қилмайди. Бу эса жараённи тезлаштиради. Шунинг учун қурилиш босқичида хонадон харид қилар экансиз, узоқ вақт кутишга тўғри келиши ҳақида хавотирланмасангиз ҳам бўлади.
    Қай даражада бардошли?

    Бўлғуси уйингизни танлар экансиз, унинг узоқ йиллар хизмат қилишини хоҳлайсиз. Монолит уйлардан фойдаланиш муддати энг узоқлардан бири саналади. Бундай натижага ушбу тизимнинг мустаҳкамлиги ҳамда уланган қисмлар ва ёриқлар йўқлиги ҳисобига эришилади. Эскиришга чидамлилик 100—150 йилдан ортиқ бўлиши мумкин. Қурилишнинг бошқа турлари билан таққослайдиган бўлсак, мисол учун, ғишт уйлардан фойдаланиш муддати тахминан 100 йил, панель уйлар учун эса 120 йил.

    Монолит қурилиш, шунингдек, зилзилаларга қарши юқори бардошлилиги билан ажралиб туради. Бу эса тез-тез зилзила бўладиган ҳудудлар учун ниҳоятда муҳим саналади.

    Яшил монолит

    Экологик ва энергия тежамкор Parkent Plaza турар жой мажмуаси ҳам монолит каркасли технология асосида қурилган.

    Parkent Plaza ТЖМ – бу халқаро LED сертификатига эга бўлган, Ўзбекистондаги биринчи турар жой мажмуаси. Мазкур сертификат Parkent Plaza биноси экологик тоза ва энергия тежамкор эканлигини тасдиқлайди.

    Parkent Plaza 3 ТЖМ – бу FDGнинг энг кўламли лойиҳасининг 3 босқичи. 2019 ва 2020 йилларда биринчи ва иккинчи босқичда қурилган уйларнинг бахтиёр эгалари янги хонадонларга кўчиб киришга муваффақ бўлди. Айни пайтда, саккизинчи блокдаги ҳамда 14 қаватли минораларда жойлашган хонадонлар сотувга қўйилган бўлиб, улардан бутун шаҳар ва Чимён тоғлари кафтдек кўринади.

    Parkent Plaza’да турар жой мажмуаси Яшнобод туманининг Паркент кўчасида жойлашган. ТЖМдан у қадар узоқ бўлмаган ерда уч босқичли транспорт тугуни ва метро йўли ўтади. Шунинг учун бу ерга шаҳарнинг исталган қисмидан келиш осон.

    Яшовчиларнинг ҳордиқ чиқариши учун мажмуада ўйинлар учун кенг жойлари бўлган учта майдонча, футбол майдони ва музли тепалик қурилиши назарда тутилган. Мажмуа ҳовлисининг ўз ғояси бор, масалан, майдончалар соя-салқин дарахтлар орасида жойлашган ва ушбу жой билан уйғунлик касб этган ҳолда, ўсимликлар билан тўлдирилади, кўп сонли ўриндиқларнинг мавжудлиги дўстлар билан суҳбатлашиш ва дам олиш учун биргаликда йиғилиш имконини беради.

    Parkent Plaza’нинг дастлабки икки босқичи аллақачон фойдаланишга топширилган. Қурилиш сифатини баҳолаш, қурилиш майдончасига ташриф буюриб, ўзингизни қизиқтирган саволларни бериш, яшовчилар билан суҳбатлашиш ва шоурумни томоша қилиш мумкин.

    Parkent Plaza’да хонадонни 100 фоиз тўлов билан харид қилсангиз, 9 миллион сўм ва ундан кўпроқ маблағингизни тежаб қолишингиз мумкин. Мажмуа ва уй-жой сотиб олиш шартлари ҳақида қўшимча маълумотларни FDGнинг қуйидаги манзилида жойлашган савдо офисидан олишингиз мумкин.

    Тошкент, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 180

    Сотувлар бўлими рақами: +99878 150 55 11

    Веб-сайт: parkent-plaza.uz

    Telegram: t.me/fdguz

    Instagram: fdg_uz

    Facebook: fb.com/firstdevelopmentgroup

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    09.07.2021, 12:00   Изоҳ (0)   31004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Yangi Choshtepa турар жой мажмуасида 20 йиллик, узоқ муддатли кредит учун фойдали шароитлар яратилган

    09.07.2021, 09:00

    «Дўстлик ритмлари» ноёб видеороликлар танлови якуни сарҳисоб қилинди

    08.07.2021, 18:00

    Hyundai’ни севувчилар учун ёзги акция!

    08.07.2021, 16:30

    Чиройли уйда — чиройли ҳаёт! «Асакабанк»дан ипотека кредитлари

    08.07.2021, 15:00

    Тошкентда учинчи UDAW дизайн ва архитектура ҳафталиги бўлиб ўтади

    08.07.2021, 12:00

    Alfraganus — шаҳар марказидан 5 дақиқалик масофада жойлашган тайёр ижара бизнеси

    08.07.2021, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.