• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Дўстлик ритмлари» ноёб видеороликлар танлови якуни сарҳисоб қилинди

    Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар бўйича қўмитаси ҳамда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази билан биргаликда «Дўстлик ритмлари» видеороликлар танлови якуни сарҳисоб қилиниб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Эслатиб ўтамизки, мазкур танлов 20 апрель куни бошланган эди. Унинг иштирокчиларига Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларига бағишланган ёки Хитой ҳақидаги таассуротларни ўзида акс этган видеороликни суратга олиш таклиф этилган эди. Видеороликлар формати ихтиёрий бўлиши мумкин эди (масалан, танловга TikTok учун қисқа видео, катта бўлмаган ҳужжатли фильм, интервью, лавҳа ёки ток-шоулар қабул қилинган). Энг муҳими – креатив ёндашув талаб этилиб, ягона қоида — видеонинг давомийлиги 5 дақиқадан ошмаслиги керак эди.

    Танлов ўзбекистонликлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Биринчи босқичда 60 дан ортиқ турли формат ва жанлардаги роликлар қабул қилинган. Шуниси эътиборлики, роликлар мамлакатнинг турли бурчаклари, хусусан, айни пайтда Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан ҳам юборилган.

    Қатнашганларнинг ёши ва касбига келадиган бўлсак, деярли барчада операторлик истеъдоди бор экан. Масалан, танловда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, ҳуқуқшунослар ва иқтисодчилар, саноат корхоналари ишчилари, уй бекалари, шифокорлар ва IT-саноати мутахассислари иштирок этган. Иштирокчиларнинг ёш доираси 11—45 ёшни ташкил қилган.

    Иккинчи босқичга ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинган 28 та иш ўтган. Шундан сўнг овоз бериш жараёнига ўзбекистонлик фойдаланувчилар қўшилган. Танловга топширилган ишларни жами 1000 киши кўрган, улар учун 40 000 та овоз берилган.

    «Халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик узоқ тарихга бориб тақалади. Бундан 2000 йил аввал Буюк ипак йўли Хитой ва Ўзбекистонни бир-бирига чамбарчас боғлаб, икки халқ ўртасидаги дўстона алмашувларни сезиларли даражада рағбатлантириб келган. Сўнгги йилларда раис Си Цзиньпин ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Хитой—Ўзбекистоннинг кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланмоқда, турли соҳаларда, шу жумладан, биргаликда ‘Бир камар, бир йўл’ни қуриш борасидаги ҳамкорлиги изчил кенгаймоқда ва чуқурлашиб бормоқда», — деди ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Сзян Ян.

    Унинг сўзларига кўра, пандемия авж олганидан буён Хитой ва Ўзбекистон халқлари бирлашиб, коронавирус инфекциясига қарши курашишда бир-бирига ҳар томонлама ёрдам бериш баробарида, дўстона муносабатлар тарихида биргаликда янги саҳифа очган.

    «Куни кеча Хитойда тантанали равишда коммунистик партия тузилганининг 100 йиллиги нишонланди. Тез орада Ўзбекистон ҳам ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайди. Келгуси йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Ишончим комилки, Хитой ва Ўзбекистон халқлари бундан кейин ҳам дўстлашиб, миллий фаровонлик йўлини биргаликда босиб ўтишади. Умид қиламанки, икки давлат ўртасидаги дўстликни қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, Хитой—Ўзбекистон муносабатлари ривожига янада катта ҳисса қўшасиз», — дея таъкидлади дипломат.

    ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобулжон Собировнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар илдизлари узоқ ўтмишга, Буюк ипак йўли даврига бориб тақалади. Икки минг йил аввал иккала халқ орасида дўстона алмашинув, Шарқ ва Ғарб ўртасида ўзаро ўрганиш ва ўзлаштиришлар ўрнатилиб бўлинган.

    «Ўтган қарийб 30 йил давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланиб, самарали натижаларни берди. Ҳар икки мамлакат доимий равишда ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамламоқда, бошқа томоннинг ривожланиш йўлини ҳурмат қилмоқда, суверенитет, мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда, тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида икки томонлама муносабатларни ривожлантирмоқда», — деди у.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва дўстона алоқалар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Валерий Тян бугунги кунда давлатлар ўртасида миллатлараро муносабатлар ва халқ дипломатиясининг турли йўналишлари изчил ривожланиб бораётгани, бу борада ХХР элчихонаси жуда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

    «Танловга тақдим этилган роликлар ўзининг хилма хиллиги ва қизиқарлилиги билан эътиборни тортади. Уларда икки мамлакат тарихи, маданияти, санъати, анъаналари ва меъморчилиги акс эттирилган. Шуниси қувонарлики, коронавирус пандемияси ҳамон дунё бўйлаб авж олаётган бир пайтда бу воқеа минглаб инсонларни дўстлик йўлида бирлаштира олди. Бундай тадбирни ўтказиш барчамиз учун катта ютуқ деб ҳисоблайман», — деди у.

    Танловда иштирок этиш натижаларига кўра, 21 нафар ғолиб махсус соврин эгаси, биринчи, иккинчи ва учинчи даража лауреатлари, шунингдек, рағбатлантирувчи соврин эгаси каби номинациялар бўйича тақдирланди.

    «Мен Сирдарёда яшайман, аммо шуни айтиш мумкинки, Хитой мен учун иккинчи уй. Менинг омадим чопган — 7 йил давомида Хитойда таҳсил олдим ва ўша пайтда бўлажак рафиқам билан танишдим. У асли хитойлик қиз. Бундан бир неча йил аввал мактаблардан бирида, хитой тили синфини очиш бўйича муҳим лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга келдик. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси синфни техник жиҳозлаш бўйича ёрдам берди», — деди танлов ғолиби Муроджон Кенжабоев.

    Иккинчи даража лауреати бўлган Римма Сабиржанова ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

    «Мени профессионал суратга олувчи дейиш қийин, шунга қарамай, танловда иштирок этишга қарор қилдим ва ютқазмадим. Хитой жуда кўп қиррали мамлакат, ҳар сафар бу ҳақида бирор нима ўқиганда ёки интернетда видеоларни томоша қилганда, у ерда қанча қизиқарли нарсалар борлигига ҳайрон қоласиз. Умид қиламанки, ҳамманинг жонига тегиб улгурган пандемия яқинда тугайди, ниҳоят мен Хитойга бора оламан», — деди у.

    Танлов ғолибларининг рўйхати

    Махсус соврин эгаси:

    Муроджон Кенжабоев

    1-даража лауреатлари:

    1. Усмонова Гулрух

    2. Ҳикматов Далер, Ҳикматова Севил

    2-даража лауреатлари:

    1. Бобожонов Асадбек

    2. Бахтиёрова Ирода

    3. Сабиржанова Римма

    3-даража лауреатлари:

    1. Лю Яна

    2. Ваҳобова Нигинабону

    3. Ивасюк Олеся

    4. Жўраева Зебинисо

    5. Тўйчиев Мирсолим

    Рағбатлантирувчи соврин эгалари:

    1. Федорова Вера

    2. Черкасова Арина

    3. Умарова Лобархон

    4. Усмонова Азизахон

    5. Каримова Ясмина

    6. Ҳикматова Адел

    7. Мечетнер Налан

    8. Ахметова Алина

    9.Башируллаева Рухсора

    10. Тўхтамишев Абдурасул

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    08.07.2021, 18:00   Изоҳ (0)   26423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Hyundai’ни севувчилар учун ёзги акция!

    08.07.2021, 16:30

    Чиройли уйда — чиройли ҳаёт! «Асакабанк»дан ипотека кредитлари

    08.07.2021, 15:00

    Тошкентда учинчи UDAW дизайн ва архитектура ҳафталиги бўлиб ўтади

    08.07.2021, 12:00

    Alfraganus — шаҳар марказидан 5 дақиқалик масофада жойлашган тайёр ижара бизнеси

    08.07.2021, 09:00

    «Агробанк» Фермерлар мактабининг 2-ўқув мавсуми учун аризаларни қабул қилиш якунланмоқда! 

    07.07.2021, 19:30

    Депутат Шоҳиста Турғунова: «Темир дафтар»дан чиқариш шунчалик осонми?

    07.07.2021, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.