Футбол бўйича Евро—2020 мусобақасининг иккинчи ярим финалида Англия ва Дания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Фото: «Дарё» / Getty Images

Учрашувнинг 30-дақиқасида Миккел Дамсгор жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда Данияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан кейин инглизлар рақиб дарвозаси олдида босимни оширди. 39-дақиқада Букайо Саканинг узатмасидан кейин Симон Кьер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва мувозанат тикланди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Қўшимча бўлимларининг дастлабкиси якунланиб бораётган бир вақтда инглизлар пенальти ишлаб олди. Ҳарри Кейннинг 11 метрдан йўллаган зарбасини Каспер Шмейхель қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Кейн дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа Англия финалга йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда Италияга қарши ўйнайди. Финал 11 июль куни бўлиб ўтади.

Евро—2020

1/2 финал баҳси

7 июль, чоршанба

Англия — Дания 2:1

Голлар: 0:1 – 30 Дамсгор, 1:1 – 39, автогол Кьер, 2:1 – 104 Кейн.

Англия: Пикфорд, Стоунз, Уокер, Шоу, Магуайр, Сака (Грилиш, 69; Триппьер, 105), Райс (Ҳендерсон, 95), Маунт (Фоден, 95), Филлипс, Стерлинг, Кейн.

Дания: Шмейхель, Ларсен (Васс, 67), Вестергор (Винд, 105), Кьер, Меле, Ҳёйбьерг, Дилэйни (Йенсен, 88), Дамсгор (Поульсен, 67), Кристенсен (Андерсен, 79), Брэйтуэйт, Дольберг (Нергор, 67).

Огоҳлантиришлар: Магуайр (49), Васс (72).